Рустам Мирсодиқов: "Шу кунга қадар ҳужумчиларимиз "очилишмаётган" эди"
24 май 2015 11:12
Янгиликлар
Рустам Мирсодиқов: "Шу кунга қадар ҳужумчиларимиз "очилишмаётган" эди"
Кеча бўлиб ўтган олий лига 10-тури доирасидаги "Металлург" - "Андижон" (5:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов матбуот анжуманида иштирок этди.
- “Мен шогирдларимни ҳамиша майдонга ғалаба қозонишга руҳлантириб тушираман. Бугун улар берилган кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Тўпни кўпроқ назорат этиш, тезкор ҳужум уюштириш, қанотлардан унумли фойдаланишда устунликка эга бўлдик. Тезкор гол эса ўйин тақдирини ҳал этди. Биринчи ва иккинчи таймлар бошида рақиб дарвозасини ишғол этиб олишимиз футболчиларимизнинг ўз кучларига бўлган ишончини оширди.
“Насаф” устидан сафарда эришган ғалабамиз албатта футболчилар кайфиятини кўтарди. Аммо унутманг, биз “Бунёдкор”, “Пахтакор” жамоаларига қарши ҳам тенгма тенг ўйин олиб боргандик. Фақатгина ҳужумчиларимиз “очилишмаётганди”. Бугун мана Шаҳзод Нурматов ҳисобини очиб олди. Ўйлайманки, энди ҳужумчиларимизнинг ишлари юришиб кетади.
“Андижон”нинг “Навбаҳор”га қарши ўтказган учрашувини кузатгандик. Андижонда жуда ажойиб, курашувчан жамоа шаклланган. Бироқ бугун тезкор голлар меҳмонларимизни довдиратиб қўйди. Бундай зарбаларга улар тайёр эмас экан.
Биз қаерда ва кимга қарши ўйнашимизга қараб тактика танлаймиз. Қаршида қарши ҳужумда ўйнадик. “Насаф”га қарши учрашувда ҳам тезда гол киритиб олганимиз бизнинг фойдамизга ишлади. Ўз майдонимизда эса ҳужумкор футбол намойиш этишга мажбурмиз. Мухлисларимиз биздан бошқача футбол кутишмайди.”

Фикрлар