UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  16 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2

Рустам Мирсодиқов: “Омад биз томонда бўлди деб ўйлайман” Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: “Омад биз томонда бўлди деб ўйлайман”

“Металлург” – “Нефтчи” ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Рустам Мирсодиқов ҳам иштирок этди.
- Очиғини айтсам мен бугунги ўйин ҳақида тайинли гап айтишим қийин. Эртага учрашув дискини кўриб чиқиб шундагина бир хулоса чиқаришим мумкин - дея гап бошлади Мирсодиқов.

- Мен шуни олдиндан сезгандимки, битта ўйин яхши ўйнасак кейинги тур қийин бўлади. Бугун шундай бўлди. Турнир жадвалида “Нефтчи” билан ёнма-ён тургандик. Шу боис йигитлар руҳий томондан ўзларини унчалик тайёрлай олишмади. Бунинг натижасида баҳснинг 3-дақиқасидаёқ тезкор гол ўтказиб юбордик. Бундан олдинги турда “Насаф”га қарши эса ҳар тўп учун курашда ютқазмасдан ўйнадик. Футболда шунақаси ҳам учраб туради.

- “Нефтчи” жамоа яхши шаклланган. Уларга озгина омад етишмаяпти. Учрашув охирларида дарвозабонимиз Маъмур Икромов маҳорат кўрсатиб бизни иккинчи голдан асраб қолди. Акс холда бугунги ўйин ҳам дуранг билан якунланишини мумкин эди. Қолаверса ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда ҳам фарғоналикларда бир неча маротаба голли вазиятлар юзага келди. Бугун омад биз томонда бўлди деб ўйлайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика