UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Рустам Мирсодиқов: Ғалабага ҳақли эдик... Янгиликлар

Рустам Мирсодиқов: Ғалабага ҳақли эдик...

“Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг ўйин ҳақидаги фикрларига қизиқдик.
Рустам Мирсодиқов, “Металлург” ФК бош мураббийи: “Бунёдкор”га қарши учрашув олдидан таркибимизда жиддий муаммоларга дуч келдик. Кутилмаган фалокат боис тажрибали ҳимоячимиз Даврон Каримқулов шифохонага тушиб қолди. Ислом Исоқжонов эса тўртта сариқ карточка туфайли бу ўйинни ўтказиб юборди. Ва ниҳоят учрашувга икки кун қолганда машғулотлар жараёнида яна бир тажрибали ҳимоячимиз Мирғиёс Сулаймонов оёқ пайларини чўзиб олди.

Бошланғич таркибни шакллантириш борасида жиддий бош қотиришимизга тўғри келди. Ҳар икки қанот ҳимоясидаги бўшлиқларни тўлдириш учун ярим ҳимоячилардан фойдаланишга мажбур бўлдик. Шу боисдан ҳам биринчи бўлимда футболчиларимиз катта ҳаяжон остида ҳаракат қилишди ва ташаббус меҳмонлар томонида бўлди.

Иккинчи таймда эса ўзимизга келдик. Ўйинни тенглаштириб олдик ва биринчи бўлиб гол киритдик. Ғалабага яқин тургандик, афсуски сўнгги сонияларда футболчиларнинг чарчаб қолганлиги, заҳирада тенг кучли рақобатчилар камлиги ҳамда футболчиларимизда консентрациянинг йўқолганлиги боис ютуқни қўлдан бой бердик. Аммо бундай номдор рақибга қарши ўйинда дуранг натижа ҳам биз учун ютуққа тенг. Бугун майдонда бор куч ва маҳоратларини ишга солиб ўйнаган барча футболчиларимга миннатдорчилик билдираман, дейди Рустам Мирсодиқов.


"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика