UZ

Сўнгги янгиликлар

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  4 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  11 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  11 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  14 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

Рустам Аъзамов билан Тимур Васильев “Андижон” йиғинига қўшилади Янгиликлар

Рустам Аъзамов билан Тимур Васильев “Андижон” йиғинига қўшилади

Ўз қароргоҳида йиғин олиб бораётган “Андижон” сафига шу кунларда янги футболчиларнинг келиши кутилмоқда.

Мухлисларга “Локомотив” ва “Навбаҳор”даги фаолияти орқали яхши таниш бўлган иқтидорли ҳимоячи Рустам Аъзамовга “бургутлар” таклиф билан чиққан. 24 ёшли футболчи ўтган мавсум дастлаб “Шўртан” сафидан ўрин олганди. Аммо кейинчалик жиддий жарохатга йўлиқиб, ғузорликлар билан хайрлашишга қарор қилган.
Ундан ташқари андижонлик ишқибозларга яхши маълум бўлган Тимур Васильев ҳам яна жамоага қайтаётганини айтиш лозим. Ўтган мавсумнинг биринчи қисмини “бургутлар” таркибида ўтказиб, аммо кейинчалик “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан муваффақиятли ўта олмай, мажбуран жамоани тарк этган футболчи учун афтидан ҳаммаси ортда қолган кўринади.

Маълумот учун Аъзамов билан Васильев ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини қўшни Қирғизистонда, Ўшнинг “Олой” жамоасида ўтказган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика