Рустам Аъзамов : “Ғалаба қозонишимиз шарт"

Narzulla Saydullayev
25 июн 2016, 12:21
Олий лиганинг 14–тур доирасида Тошкентнинг “Обод” жамоаси сафарда “Андижон” билан ўйнайди.

Ушбу баҳс олдидан “Андижон” жамоаси чап қанот ҳимоячиси Рустам Аъзамов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- “Обод” жуда кучли жамоа. Ҳозирги ҳолатимизда эса ғалаба қозонишимиз шарт. Мураббийлар штабида ўзгариш бўлди. Аммо бу бизга таалуқли эмас. Биз майдонга ғалаба учун тушамиз. Жамоамиз  билан ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Йўқотишлар йуқ. Бу футбол. 22 ўйинчи майдонда фақат ғалаба учун курашади.

- Рақиб таркибида Шохруз Норхонов сингари иқтидорли тезкор ҳужумчи бор. Қолаверса тажрибали Павел Соломин бор. Тайёргарлик давомида уларни ўргандиларингми?
- Павел билан шахсан танишман ва унинг ўйинини жуда яхши биламан. Биргина хато билан қаттиқ жазолаши мумкин. Жуда хавфли ва тажрибали ҳужумчи. Шохруз Норхоновни  биринчи лигада тўп тепганида ўйинларини кузатгандим. "Обод” таркибида деярли барча учрашувларда рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда. Биз уларга қарши ҳимоя чизиғимизни кучайтирамиз.

Дилдора Холбоева суҳбатлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›