UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  8 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  8 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Рустам Ашурматов: "Ўзимизга ўзимиз ютқазмасак, бу гуруҳда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди" Янгиликлар

Рустам Ашурматов: "Ўзимизга ўзимиз ютқазмасак, бу гуруҳда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон (2:3) учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

"Футболда кўп нарса ҳиссиётларга боғлиқ, балки ғалаба қозонишни жуда ҳам истаб юбораётгандаймиз. Умумий олиб қарасак, КХДРга қарши кечган ўйинга қараганда бугун яхшироқ ўйнадик. Бугун рақиблар бор-йўғи иккита вазиятга эга бўлишди, аммо шу вазиятлардан гол ура олишди. Қирғизистон бундан ортиқ вазиятларга эга бўлмади. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Майдон майсаси идеал эмасди, аммо майдон ҳолати ёмон эди деб ҳам айта олмайман. Ўзимизга ўзимиз ютқазмасак, бу гуруҳда ҳеч ким бизни мағлуб эта олмайди. Кожо тезкор футболчи эканлигини билардик ва шу сабабли уни икки киши бўлиб қўриқладик. Кейинги учрашувда янада кучлироқ жамоа бўла олишимизга ишонаман. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришга мажбурмиз" - деди Рустам Ашурматов бугунги учрашув ҳақида




Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика