Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"
06 дек 2025 00:34
Янгиликлар
Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"
Ўзбекистон термаси гуруҳдаёқ Португалия билан ўйнайдиган бўлди.
- Жаҳон чемпионатига чиқдик. Энди истаймизми йўқми, қайси рақиб тушса ҳам ўша рақиб даражасида ўйнашимиз керак бўлади. У ёки бу жамоа тушсин дея олмайман. Қайси рақиб бўлишидан қатъий назар курашишга ҳаракат қиламиз.
- Барчамиз жаҳон чемпионатини кўриб, катта бўлганмиз. Сизнинг биринчи кўрган жаҳон чемпионатингиз қайси бўлган?
- Аниқ эслайдиганим - 2006 йилги мундиал. 2002 йилги жаҳон чемпионатини ҳам кўрганман, лекин деталлари билан эслай олмайман. Чунки ўшанда ёш бола эдим. Лекин ЖЧ-2006ни тўлиқ эслайман.
- Рустам Ашурматов биринчи саватчадаги қайси термага қарши маза қилиб ўйнашни истаган бўларди?
- Мезбон жамоалардан бири тушса яхши бўларди. Сабаби мезбонларнинг мухлислари кўп бўлади. Мухлислар олдида ўйнаш бошқа даража. Иккинчидан ўз даражамизга яқинроқ бўлгани учун бемалол курашишимизга имконият бўларди.
- Гуруҳдан чиқишни мақсад қилганмизми?
- Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак.
- Финалда ким билан ўйнашни истайсиз?
- Португалия билан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар