Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади
16 дек 2025 00:43
Янгиликлар
Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади
"Истиқлол" Эрон чемпионатининг 14-турида "Хайбар Хоррамабад" меҳмони бўлди.
Баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Ушбу учрашувда "Истиқлол" шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов тўлиқ иштирок этди ва сариқ карточка олди.
Унинг ҳисобидаги огоҳлантиришлар сони 4 тага етди.
Шу боис футболчи мавсумнинг биринчи даврасидаги сўнгги ўйинни — "Гол-Гоҳар"га қарши баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди. Ушбу ўйин 28 декабрь куни ўтказилиши керак. Иккинчи давранинг илк баҳси эса 1 январда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар