UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  0 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  1 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  3 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  4 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  1 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0

Рустам Акрамов: "Ноябрда тайёргарлик бошланганида натижа бошқача бўларди" Янгиликлар

Рустам Акрамов: "Ноябрда тайёргарлик бошланганида натижа бошқача бўларди"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Уммондаги иштироки етарлича эътирозларга сабаб бўлмоқда.
ЎФФ терма жамоалари техник директори, ёшларимиз билан Уммонга бирга бориб келган мутахассис Рустам Акрамовдан айнан шу мавзуда интервью олдик.

- Рустам ака, терма жамоамизнинг муваффақиятсиз иштирокини бевосита қатнашчи сифатида қандай баҳолайсиз?

- Ҳозир нимаики гапирсам, ўқувчиларга баҳонадек туюлиши мумкин. Лекин айтар сўзларим факт ва буни инкор этиб бўлмайди. Нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё давлатларида ҳам миллий чемпионат ўйинлари ноябрь ойида ўз якунига етади. Табиийки, қиш қуруқ ва совуқ келади. Бу пайтда аксарият футболчиларимиз таътилга чиқишади ва асосан январь ойидан машғулотларга қайтилади. Ўзи азалдан январь ойи биз учун ноқулай вақт бўлиб келган. Мен Уммонда ОФК вакиллари билан учрашувимиз чоғида ҳам бу ҳақда айтдим ва январь ойида мусобақа ўтказиб бўлмаслигини қайта-қайта таъкидладим. Кейин бу пайтда клублардан терма жамоага номзод футболчиларни ҳам олиб кетиш нотўғри. Шу масалада Саудия Арабистони футбол федерацияси ва мамлакат клублари ўртасида можаро ҳам юзага келди. Клублар ўз футболчиларини терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишни исташмади. Федерация эса буни талаб қилди. Хуллас, охирида бир тўхтамга келишди. Бундай ҳолатлар бошқа терма жамоаларда ҳам кузатилган. ОФК вакилларига қитъа чемпионатини апрель ойида ўтказиш энг мақбул вақт эканлигини айтдим...

- Шундай дейсиз-у, лекин миллий терма жамоамиз 2011 йилги Осиё Кубогига бир ойдан ошиқроқ вақт мобайнида муносиб тайёргарлик кўриб, якунда ижобий натижа қайд этганди. Буни ёддан чиқармадингизми?
- Тўғри, натижамиз ижобий бўлганди. Лекин мусобақадан кейин асосий таркибнинг бир неча нафар футболчилари жароҳат олиб, сафдан чиқишганди. Бир мусобақага бир ой давомида кучли босим остида тайёргарлик кўрасиз. Бу ўз натижасини беради, аммо март ва апрель ойларига бориб, ўша футболчиларда толиқиш аломатлари кўзга ташланиб қолади. Жароҳат олишга мойил бўлиб қолишади. Буни амалиётда ҳам кўрдик.

- Сизнингча, бош мураббий терма жамоани бошқаришга муносибми?

- Ҳа. Шахсан мен шундай деб ўйлайман. Шуҳрат менинг шогирдим ва мен унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Қолаверса, Евстафеев билан ҳам жуда яхши муносабатдалар. Ўзлари ҳам бу мусобақадан тўғри хулоса чиқариб олишгани аниқ. Энди ўйинларни кўрган бўлсангиз, уччала учрашувда ҳам дарвозани ишғол қилиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Аммо вазиятни голга айлантира олмаслик панд берди. Лекин мутахассис сифатида бир нарсани тан оламан, ноябрь ойидан тайёргарликни бошлаганимизда натижа умуман бошқача бўларди. Уммондан соврин ўринлар ёки бирйўла кубок билан қайтармидик? Аммо бунинг ҳисобига футболчиларни йўқотардик. Ўз клубларига керак пайтда ярамай қолишарди.  

- Муваффақиятсизликдан хулоса чиқариладими?
- Албатта, хулоса чиқарамиз. Биз ОФКга бундай нуфуздаги мусобақаларни январь ойида ўтказмаслик бўйича расмий мурожаат билан чиқмоқчимиз.

Ҳали бу мавзу жуда кўп муҳокама қилинади. Биз кўпроқ бу муҳокамани ЎФФ ҳамда Терма жамоалар маркази мутасаддилари қилишларини истардик. Чунки, биз таҳлил қилганимиздан фойда йўқ. Уммондаги Осиё чемпионати биз учун яхшигина сабоқ бўлиши лозим. Олдинда Олимпиада ўйинларининг саралаш учрашувлари кутиб турибди. Агар шу зайлда ишлашда ва муносабатда бўлишда давом этилса, натижа қандай кўринишда бўлиши кундек равшан.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика