UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  80 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Рустам Абдуллаев: “Ўйлаган режаларимиз амалга ошмади” Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: “Ўйлаган режаларимиз амалга ошмади”

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рустам Абдуллаев иштирок этди.

- Ўйинни ўзинглар ҳам кўрдинглар, йигитлар имкон қадар ғалаба учун харакат қилди. Менимча ҳеч қайси жамоа майдонга ютқазаман деб тушмайди. Боз устига ўз майдонингда доим мухлисларни фақат ғалаба билан қувонтиришни ўйлайсан. Бугун биз ҳам стадионга келган ишқибозларимизни уч очко билан хурсанд этиш учун астойдил тайёргарлик кўргандик. Аммо ўйлаган режаларимиз амалга ошмади. Яратилган айрим вазиятлардан оқилона фойдалана олмадик. Рақиб жамоада эса битта қулай вазият бўлди ва гол. Ўша вазиятда ҳимоячиларимиз рақиб ўйинчиларига пас ошириши учун имкониятни бериб қўйди. Ўйлайманки, “Навбаҳор” ҳам яхши шаклланган жамоа. Ўйиндан олдин ҳавотир олиб тургандим. Нима бўлганда ҳам бугунги ўйинда ютқазишимиз керак эмасди. Ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, камида дуранг қайд этилиши лозим эди. Дербида ўзи шунақа бўлади. Битта гол урган жамоа кўпинча ютиб кетади. Футбол ўзи шуниси билан қизиқ – дея гап бошлади Рустам Раҳмонович.

- Кўрдик бугун негадир, 4-5та вазиятларда тўп кутилган манзилга бормади?  

- Бугун ўйлаган режаларимизни кўпи амалга ошмади. Йигитларни бугун ҳудди сехрлаб қўйгандек туюлди. Қўлидан келадиган нарсалар, бугун негадир чиқмади. Ҳар бир футболчини кучли томони бор. Бугунги ўйинда улар шу жиҳатини кўрсата олмади. Улар ижобий натижа учун харакат қилишди. Ўйин видео тасмасини кўриб чиқамиз ва хатолар устида ишлаймиз.  

- Учрашувни соат 17:00да бошлангани ҳам натижага таъсир ўтказдими?

- Ҳа, менимча об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам сабаб бўлди деб ўйлайман. Биринчи таймда кўрдинглар, йигитларда тезлик йўқ эди. Уларнинг нафас олиши ҳам қийин бўлди. Лекин кўрган бўлсангиз. Иккинчи таймда ҳимоячини ўрнига ҳужумчи тушириб, олдинги чизиқни кучайтиришни режалаштирдик. Учрашув охирларида сўнгги вазиятда Азиз Тўхтабоев дарвозани аниқ нишонга олганида, ўйин бошқача бўларди. Яна қайтараман бугун биз фақат ғалаба учун ўйнадик. Ўйин бўйича бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Рақибга омад кулиб боқди. 

- Бугунги ўйин энди тарихда қолди. Ушбу мағлубият нимагадир сабабчи бўлади. Яхшиликка бўлсин. Йигитлар тўғри хулоса чиқарган холда, ўз устида янада ишлайди. Яна қайтараман, жамоамиз таркиби бу йил янгитдан тузилди ва энди-энди шаклланиб боряпти. Аста секин тўғри қадам босиб, олдинга интилмоқда. Насиб қилса “Қўқон-1912”нинг ғалабалари ҳали олдинда. Дарвоқе, бугунги учрашувда бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимиздан узур сўрайман ва уларга мухлислик учун миннатдорчилик билдираман – дейди Абдуллаев. 

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика