Рустам Абдуллаев: “Мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман”

Narzulla Saydullayev
16 окт 2015, 21:03
“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот-анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рустам Абдуллаев қатнашди.
Бир-бирига ўхшамаган бўлимлар бўлди. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Иккинчи таймда ўйинимизни кучайтиришга эришдик. Бу борада мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам бизга қўшимча куч бағишлади. Мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Оғир пайтда бизни ёлғизлатиб қўйишмади, - дейди Абдуллаев.

Бугун икита асосий ҳимоячимизнинг йўқлиги билинди.
Албатта, футболда алмаштириб бўлмайдиган ўйинчилар бўлмайди. Ҳар доим бунга тайёр туришимиз талаб этилади. Захирада ўтирганлар ҳам ўз вақтлари кутишади. Бугун ҳам улар ўз имкониятларидан аъло даражада бажаришди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›