UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  10 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Рустам Абдуллаев: “Афсуски биргина гол аламли мағлубиятга олиб келди” Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: “Афсуски биргина гол аламли мағлубиятга олиб келди”

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Рустам Абдуллаев саволларга жавоб берди.

- Ўйинни кўрдинглар, йигитлар ғалаба қозониш учун қўлларидан келганича харакат қилишди. Биргина гол афсуски жамоамизни аламли мағлубиятга учратди. Бизда ҳам имкониятлар бўлди. Биринчи бўлимда гол уришга ҳам эришдик. Аммо қанот ҳаками ўйиндан ташқари холат эканлигини қайд этди. Ҳали бу вазиятни кўриб чиқамиз. Ўйлашимча, ўйиндан ташқари холат йўқ эди. Футболчиларимга раҳмат дейман. Улар сидқидилдан харакат қилди. Мухлислардан кетма-кет мағлубиятлар учун узр сўрайман. Уларни тўғри тушуниб турибман. Бу бизга синов экан. Бундан яхши ўтиб олишимиз керак - дея гап бошлади Абдуллаев.

- “Қўқон-1912” кетма-кет мағлубиятлардан сўнг турнир жадвалида қуйи поғоналардан бирига тушиб кетди. Бу сизнинг клубдаги келгуси фаолиятингизга қандай таъсир ўтказади?

- Энди пешонада борини кўрамиз. Бу раҳбариятнинг қарори. Агарда клубга керак бўлсам, қоламан. Аксинча бўлса истеъфога чиқаман. Қўқонда менсиз ҳам клуб бўлган ва бўлиб қолади. Лекин жамоага бироз ишониб вақт беришса, ўйлайманки бу инқироздан чиқиб кетади. 

- Агарда фаолиятингизни давом эттирадиган бўлсангиз, кейинги режалар қандай?

- Режалар йўқ эмас. Давралар оралиғида таркибда баъзи бир ўзгаришларни амалга оширамиз. Йиғин давомида шунингдек тактик жиҳат борасида ҳам ишлаймиз. Жамоани олий лигада жон сақлаб қолиши учун эмас балки яхши ўринларни эгаллаш учун курашамиз.  

- Муваффақиятсизликларинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Сабаби етарлича бор. Лекин ҳозир бу ҳақда гапиргим йўқ. Бу ўзимизнинг ички муаммоимиз. 

- Бугун иссиқ ҳавода футбол ўйнаш ҳар икки жамоа ўйинчиларига осон бўлмади. Ўйин вақтини кечроққа қўйишни имкони борми? 

- Бу саволга жавоб бера олмайман. Шаҳар раҳбарлари ва клуб раҳбарияти ҳал этади. Менга қолса, 20:00дан кейин қўйган бўлардим – дейди Рустам Раҳмонович.  

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика