Руслан Аҳмедов: "Машъал" 70 фоиз устунликдан фойдала олмади"
25 апр 2016 14:30
Янгиликлар
Руслан Аҳмедов: "Машъал" 70 фоиз устунликдан фойдала олмади"
"Аввало, "Машъал" - "Нефтчи" ёшлар баҳси ҳақида фикр биладирадиган бўлсам, жамоанинг ўйини ёмон чимаганини ва фақат натижа бўлмаганини айтишим керак. Худди шундай баҳсни "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам кўрган эдик. Ёшларимизга мувозанатни ушлаб олиш етишмаяпди. "Нефтчи" билан ўйинда биринчи голни рақиб киритди ва гол уриш учун интилдик. Бунинг натижасида иккичи голни ҳам ўтказиб юбордик. Йигитлар ўйинда хатога йўл қўймоқда ва буни тўгрилаб борамиз"
"Асосий таркиб жамоалари ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, бу ўйинда 70 фоиз устунликдан жамоамиз фойдалана олмади. Бутун ўйин давомида тўла устунликка эга бўлиб , мағлуб бўлиш аламлидир. Биринчи дақиқада урилган голдан сўнг йигитлар кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди. Бунинг натижасида бурчакдан киритилган тўпдан сўнг кераксиз жойда оддий хатоликка йўл қўйилди. Футбол хатони кечирмайди. Иккинчи бўлимда дуранг қониқтирмагани боис олдинга интилган жамоамиз иккинчи тўпдан сўнг бутунлай ҳужумкор ўйин кўрсатди лекин рақиб шу куни ҳимояда бехато ўйнади. Балки биринчи бўлимдаги 3-4 та вазиятдан ҳеч бўлмаганда иккитасида фойдаланганда ғалаба қозонган бўлар эди", - дейди мураббий.
Фикрлар