UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  0 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  7 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  4 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  21 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12

Руслан Аҳмедов: "Бугун иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнамоқчи эдик" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Бугун иккинчи рақамли жамоа сифатида ўйнамоқчи эдик"

Про-лига 10-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Хоразм" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Хоразм" жамоаси мухлисларини ғалаба билан табриклайман. "Шўртан" жамоаси "Машъал"га қарши ўйинда ғалабага эришганди. Шу боис уларнинг бугунги ўйинга кучли иштиёқ билан чиқишларини билардик. Шунга мос тайёргарлик кўрдик.

Режа иккинчи рақамли бўлиб ўйнаш эди, қизил карточкадан кейин ҳужумкорликни оширдик ва гол урдик. Ўйин охиригача натижа ўзгаришсиз қолди ва ғалабага эришдик

- Бугун "Хоразм" ёмон ўйнамади. Нега жамоангиз шунақа ўйини билан жадвалнинг қуйи ўринларида юрибди?

- Бизда ўтган йилги шаклланган таркиб 70-80 фоизга ўзгариб кетганди. Шу боис чемпионатнинг дастлабки турларида жамоа ўзаро бир-бирини тушунишда муаммоларга дуч келди.

- Ниязметовни бугун 52 дақиқа ўйнатдингиз. Кейин унинг ўрнига Бешимов туширилди. Бу ўзгариш қанчалик ўзини оқлади?

- Бешимовда жароҳат бор эди. Энди-энди қайтаяпти. Биз уни ўйиннинг сўнги қисмида тушириб амалиёт бермоқчи эдик. Ниязметов сариқ карточка ишлаб олди. Биз эҳтимолий иккинчи карточка хавфи бор учун майдондан олдик.

- Биринчи бўлимда "Шўртан" ҳимоячиси олган карточкага муносабатингиз қандай?

- Вазият биздан узоқроқ нуқтада эди. Бош ҳакам ва ён ҳакам ўша жойга яқинроқ эди. Такрорий вазиятни кўриб чиқамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика