UZ

Сўнгги янгиликлар

11:02«Ал Насср» ёзда супер юлдуз билан шартнома тузиши мумкин  1 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  4 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  15 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  10 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  18 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  5 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  6 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  7 01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  7 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  4

Руслан Аҳмедов: "Асосийси натижа. Ҳужумкор ўйнаб ютқазишдан қандай наф бор?" Янгиликлар

Руслан Аҳмедов: "Асосийси натижа. Ҳужумкор ўйнаб ютқазишдан қандай наф бор?"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

Хоразм

Темур Исмоилов - 72'

Про лига. 2-тур

20/03/2024, 15:45

1
:
2
Тугади

Шўртан

Улуғбек Худойбердиев - 13', Шаҳбоз Нуриддинов - 46'

45'
90'
72'  Темур Исмоилов
72'  Шерзод Ғуломжонов
13'  Улуғбек Худойбердиев
24'  Муҳриддин Зоиров
46'  Шаҳбоз Нуриддинов
46'  Миржалол Жумаев
69'  Нодирбек Мукаров

Ўйин ҳақида

- Жамоамиз аъзолари ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. "Шўртан"га қарши ўйин осон ўтмаслигини билардик. Про лигада бу йилдан 8 та жамоа иштирок этаяпти, 4 даврали ўйинлар бўлади. Шу сабабдан чемпионатда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Бу ҳақида ўйлашнинг ўзи нотўғри. Ўтган турда "Олимпик Мобиуз" билан тўқнаш келдик, бу учрашув ҳам осон ўтмади. "Шўртан" Суперлигага даъвогар клублардан ҳисобланади. Шу боисдан ҳам бугунги ўйин ҳам қийин ўтди.

- "Хоразм"нинг таркиби деярли ҳар мавсумда янгиланиб кетади. Бунга сабаб нима?

- Ўтган йилларда жамоада молиявий қийинчилик бор эди. Кўрпага қараб оёқ узатганмиз, футболчилар ҳам молиявий таъминот бўлмаса, бу жамоадан кетиб қолиши мумкин. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида бизга ҳомий бириктирилди. Ҳозир молиявий холатимиз яхши, шундан келиб чиқиб савиялироқ футболчиларни таркибга жалб этдик. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилиб, олдимиздаги вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Бугун "Шўртан"га қарши ҳужумкор футбол намойиш этилмаганига сабаб нима?

- Асосийси натижа. Ҳужумкор ўйнаб ютқазгандан қандай наф бор? Чиройли ўйнаб ютқазганимиз бизга фойда бермасди. Бугунги ўйинга тайёрлаган режамиз ўзини оқлади, иш берди деб ўйлайман.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
20 мар 22:38:25
Arsenal london drujba
Oldingizdagi vazifani aytmabsizqu Ruslon og'a
+1   
20 мар 19:52:10
Otabek Vaisov
Музаффар Махмудов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шўртанга 2 та гол ёзиб қўйибсизлар, админжонлар
Avtagol bólgan
   
21 мар 02:45:37
Музаффар Махмудов
Otabek Vaisov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Avtagol bólgan
Қайси гол автогол бўлди?
   
20 мар 21:47:06
Zayniddin
Хам доимгидай, старт дахшат-мавсум охири нол.
   
20 мар 19:44:17
Музаффар Махмудов
Шўртанга 2 та гол ёзиб қўйибсизлар, админжонлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика