Руни: “Роналду олдингидек эмас, МЮга ёш футболчилар керак”

Eldor Akmurzayev
5 апр 2022, 08:40
МЮ собиқ форварди Уэйн Руни Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

- Жейми Каррагер мавсум бошидан буён Роналдуни “Манчестер Юнайтед”га қайтгани хато қарор бўлганини айтиб келмоқда. Бунга фикрингиз қандай? Ўзини оқладими?

- Хўш, айни дам “йўқ” деб айтиб бўлмайди. У гол урди, мавсум стартида Чемпионлар Лигасида муҳим тўпларни киритди, “Тоттенхэм” билан ўйинда хет-трикка эришди.

Бироқ, клубни келажагини ўйлайдиган бўлсак, “Манчестер Юнайтед” юксалиши учун ёшроқ, ғалабага чанқоқ футболчиларга таяниши лозим.

Шубҳасиз, Криштиану олдингидек эмас. Бу бўлиб туради, бу футбол.

Ҳа, у голлар уришга қодир, лекин бошқа жиҳатдан жамоага ёш ҳамда ғалабага чанқоқ ўйинчилар зарур, дейди Руни.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports