Румменигге: "Бавария"га "Боруссия" Д билан ўйинда осон бўлмайди"

Aslanov Jasurbek
2 апр 2015, 13:14
"Бавария" бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши бўлиб ўтадиган Гремания чемпионати 27-тур учрашуви ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Боруссия" мавсумни бошқача ниятлар билан бошлаган эди. Аммо уларда келаси мавсум Европа лигасида иштирок этиш имконияти бор. Ўйин қийин бўлади. Рақибни ҳурмат қиламиз" - дейди Румменигге.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ва "Боруссия" ўртасидаги учрашув 4 апрелда Дортмундликлар майдонида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com