UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  143 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  3 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Руфат Акрамхўжаев: “Айрим футболчиларимиз олий лига клубларига ўтишга яқин” Янгиликлар

Руфат Акрамхўжаев: “Айрим футболчиларимиз олий лига клубларига ўтишга яқин”

Биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан бири бўлган “НБУ-Осиё” сафида бу йил бир қатор ёшлар ўзини кўрсатишга эришди.

Бунинг натижасида айрим ўйинчиларга элита клубларидан жиддий қизиқиш пайдо бўлди. Шу муносабат билан “банкирлар” устози Руфат Акрамхўжаев билан суҳбатлашганимизда, бу ҳақда тўхталиб ўтди.

- Ҳақиқатдан ҳам сир эмаски, бугунги кунда айрим футболчиларимизга олий лига клубларидан чорлов бўлмоқда. Бу эса албатта бизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Чунки футболчиларимизнинг элита жамоаларидан ўрин олиши ишимизнинг самараси демакдир – дея гап бошлади Акрамхўжаев. 

- Айнан қайси футболчиларга таклиф бўлмоқда?

- Аббос Пўлатовни “Олмалиқ” чақирди. Сарвар Сафаров эса аллақачон олий лига дебютанти “Обод” йиғинига бориб қўшилган. Маъмур Султоновга эса “Металлург”дан таклиф тушди. Улар олдин машғулотларда иштирок этади ва ўзларини ижобий томондан кўрсата олса, шундагина келаси йил элитада ўйнаши мумкин. Ҳаммаси футболчиларнинг ўз қўлида.  

- Уларнинг олий лигада ўйнаб кетиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Потенциали юқори деб биламан. Ўз устида ишласа, бемалол ўйнай олади. Уларнинг ҳам элитада ўйнаш вақти келди, менимча. Бу борада шогирдларимга омад тилаб қоламан. 

- “НБУ-Осиё”даги тажрибали футболчиларнинг тақдири нима бўляпти?

- Тажрибали ҳужумчи Олим Навкаров билан ярим ҳимоячи Музаффар Умурзоқовни назарда тутаётган бўлсангиз, сизга шуни айтишим мумкинки, улар ҳозирча менга бирор клубга ўтиш ҳақида айтишмади. Балки январь ойидан олий лига клублари қизиқиш билдирса, ўзларини синаб кўрар. Ахир улар ҳам элитада ҳозирги кунда бемалол ўйнай олади. 

- Айтингчи шогирдларингиздан яна кимлар яқин орада олий лига клубларига ўтиши мумкин?

- Улуғбек Боқиевнинг ҳам бу борадаги имкониятини юқори баҳолайман. Менимча ушбу футболчимиз ҳам январь ойида “Сўғдиёна” ёки “Навбаҳор” йиғинига бориб, ўзини синаб кўради. 

- “НБУ-Осиё” янги мавсумга тайёргарликни қачондай бошлайди?

- Келаси мавсумга 4 январдан ҳозирлик кўришни бошлаймиз. Биласиз ҳар гал тайёргарлик пойтахтда давом эттирилади. 

- Келгуси мавсумга қандай режалар тузиб чиққансиз?

- Ҳозирча таркибда кимларнинг қолиши ёки хайрлашиши маълум эмас. Юқорида айтганимдек, айрим ўйинчиларимизга олий лига клубларидан таклиф бўлмоқда. Уларнинг тақдири қандай кечиши ҳозирча қоронғу. Шу боис ҳозирдан бу ҳақда аниқ бир фикр билдириш қийин. Лекин таркибнинг 50-60 фоизини сақлаб қолишга харакат қиламиз. Биринчи лиганинг “имиджи”дан келиб чиқиб, иқтидорли ёшларни таркибга жалб этмоқчимиз. Чунки билсангиз керак “НБУ-Осиё”нинг мақсади – элита клубларига муносиб футболчиларни тайёрлаб, етказиб беришдир. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика