UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда"  5 00:09"Реал" — "Мальорка". Таркиблар маълум  7 23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  4 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   28 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  369 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  7

Рўзиқул Бердиев: "Хотиржамликка берилмаймиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Хотиржамликка берилмаймиз"

Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.
- Футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Жамоамиз берган кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Бугун ўйинимизга, тактикасизга бироз ўзгартириш киритдик. Бу эса "Пахтакор"га ноқулайлик келтириб чиқарди. Айнан шу нарса ҳам ғалабамизга замин яратди.

Янги тактик схемада биз Туркиядаги йиғинимиз давомида бир қатор ўйинларни ўтказгандик. Бугун эса бу тактик схема бизга фойда келтирди. Кейинчалик ҳам 5-4-1 тактик схемасидан фойдаланамиз.

Қайси голдан кейин ғалабага тўлиқ ишондим? Жавоб учрашувидан кейин ғалабамизга тўлиқ ишонсам керак.

Дониёр Нарзуллаев ва Дилшод Хушбаковни ўйинимизга тезлик қўшиш мақсадида майдонга туширгандик. Бу тактик ўзгариш бўлди. Албатта Нарзуллаевнинг ўйинида камчиликлар бор. Бизда ҳозирда ундан кучлироқ футболчи йўқ. Шу боисдан ҳам Нарзуллаевдан ҳам фойдаланишда давом этамиз.
Ҳозирча хотиржамликка берилишга эрта. Жавоб ўйинида масалани тўлиқ ҳал этмоқ зарур.
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика