UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  52 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

Рўзиқул Бердиев: “Хавига қарши ўйнашни узоқ кутдик” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Хавига қарши ўйнашни узоқ кутдик”

Бугун “Ал Садд” – “Насаф” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: - Бўлажак ўйинга тайёрмиз. Рақибни янада яқинроқ ўргандик. Эртага нафақат яхши натижа учун, балки чиройли ўйин кўрсатишга ҳам ҳаракат қиламиз. Биз гуруҳда кучли рақибларга дуч келдик, аммо орқада қолишни истамаймиз. Эртага бўладиган ўйинда иккала жамоага ҳам уч очко зарур. Ғалаба қозонишимиз учун ҳужум қилишимизга тўғри келади. Лекин ҳимояни унутмаслигимиз керак. Чунки рақибимизнинг ҳужум чизиғи жуда кучли шаклланган. Биз агар эртага очиқ ўйин намойиш қиладиган бўлсак, уларга осон бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб бўлажак ўйинга режа тузганмиз.

Такрор айтаман гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилишган. Ҳозир учта жамоа бир хил, яъни олти очкога эга. “Ал Васл” жамоаси учта мағлубиятдан сўнг, имкониятини пасайтириб юборди. Ўйлайманки, гуруҳдан чиқиш учун кураш мана шу уч жамоа ўртасида кечади. Бу ҳам бўлса тахмин, аслида бўлажак ўйинлар натижаси бунга аниқлик киритади.

Драган Черан? Драган Черан эртага бўладиган ўйинга тайёр, у бизга албатта ёрдам беради.

Албатта биз Хавига қарши ўйнашни узоқ кутдик (кулади). Уни мухлисларимиз ҳам Қаршида кутишди. Футболчиларимиз ҳам унга қарши ўйнашни иштиёқ билан кутишаяпти. Таркибимиздаги ёш футболчилар учун бу қувончли воқеа бўларди.  


Азиз Ғаниев: - Биз эртага бўладиган ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибимизнинг қандай ўйин кўрсатиши бизга маълум. “Ал Садд”нинг кучли ҳужумчилари бор. Биз рақибимизни ҳурмат қилган ҳолда ижобий натижани қўлга киритиш уринамиз. Мухлисларимиз биздан шуни кутишмоқда.

Хавига қарши ўйнаш? Хавидек футболчига қарши ўйнаш ҳар бир футболчи учун шараф. Биз Хавини Қаршида кутган эдик. Аммо у келмади. Такрор айтаман, рақибимиз сафида ким ўйнашидан қаттъий назар, биз эртага ижобий натижани қўлга киритиш учун ўйнаймиз.

Рейтинг: +176   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика