UZ

Сўнгги янгиликлар

07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  5 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  5 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  5 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  17 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  48 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191

Рўзиқул Бердиев: "Станоевич билан бир жамоада ўйнаган легионер ҳужумчини таркибга жалб этмоқчимиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Станоевич билан бир жамоада ўйнаган легионер ҳужумчини таркибга жалб этмоқчимиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Насаф" – "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин курашларга ва ҳиссиётларга бой тарзда ўтди. Биз ҳеч қачон футболчиларга майдонда ҳиссиётга берилинглар ёки уришинглар деб кўрсатма бермаймиз. Бугун футболчиларимиз ўзларини ноодатий тутишган бўлса, бу бўйича жамоамиз номидан узр сўраймиз. Улар тегишли тартибда қизил карточка билан жазоланишди. Бу холат кейинги ўйинларда натижамизга таъсир кўрсатиши мумкин. Бугун ҳақиқатан етакчи жамоалар ғалаба учун ҳаракат қилишди. Умуман олганда, ёмон ўйин бўлмади деб ўйлайман. "Сўғдиёна" яхши шаклланган, тажрибали жамоа, улар бежиз юқори ўринларда юрганлари йўқ. Бугун таркибимизда айрим футболчиларда шамоллаш аломатлари борлиги учун ўзгаришларга қўл урдик. Йўқотилган очколарни бугунги каби қийин ўйинларда тиклашимизга тўғри келяпти.

- Хусайин Норчаевнинг жароҳати жиддий эмасми?

- Ўйлайманки, жиддий эмас. Ҳозир жамоамиз шифокоридан сўрадим, мускулларини озроқ жароҳатлаб олибди. Насиб бўлса, Норчаев кейинги ўйингача тикланади.

- Умар Эшмуродовда ҳам қўли билан боғлиқ жароҳат бордек кўринди...

- Йўқ, Умар Эшмуродовда ҳам шамоллаш аломатлари бор эди, қўли билан боғлиқ эмас. Шунга қарамай, у жасорат кўрсатиб майдонга чиқди.

- Кенжабоевни "Насаф"га қайтариш варианти кўриб чиқилдими?

- Мухлисларга айтмоқчиман, биз Кенжабоевни агенти билан боғландик. Агар у жамоамизга қайтса хурсанд бўлишимизни айтдик, бироқ негадир у "Қизилқум" таклифини маъқул кўрди.

- Ойбек Бозоровни захирада қолдирилиши иккинчи бўлимда жамоа ўйинини кучайтириш учун амалга оширилган услуб эдими?

- Йўқ, Қўқондаги ўйиндан сўнг Бозоровда ҳам шамоллаш аломатлари бор эди. У икки кун машғулотларда қатнашмади. Шу сабаб уни захирада қолдирдик, агар асосий таркибда тушганида 30 дақиқа ичида унда чарчоқ аломатлари кўриниб қоларди. Фикримча, ҳаммаси тўғри бўлди.

- "Сўғдиёна" жамоаси футболчилари ва мураббийининг ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

- Улуғбек Бақоевни яхши биламан. Жамоаси ҳам ўзи каби характерга эга. Бу каби ўз характерига эга бўлган жамоаларга мағлубият ёқмаслиги аниқ. Бугун улар биринчи мағлубиятни қабул қилиб олишди, шу сабаб ҳиссиётларга берилган бўлишлари мумкин. Уларни айбламаган бўлардим.

- Абдувоҳид Неъматов бугун асабий кўринди. Бу ўйин суръати билан боғлиқми?

- Ўйин суръати билан ҳам боғлиқ. Мен футболчилардан майдонда спорт қонунларига амал қилган холда курашишларини талаб қиламан.

- Трансфер ойнаси очиляпти. Қандай режалар мавжуд? 

- Ислом Кенжабоевни таркибда кўришни жуда ҳам истагандик, чунки қанотларни кучайтиришимиз керак. Яқин кунларда Марко Станоевич билан бир жамоада ўйнаган легионер ҳужумчини таркибга жалб этмоқчимиз. Аниқ бўлса, сиз журналистлар орқали мухлисларга етказамиз.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика