UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  1 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  11 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Рўзиқул Бердиев: “Қизилқум” жамоаси йилдан - йилга кучайиб кетаяпти” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Қизилқум” жамоаси йилдан - йилга кучайиб кетаяпти”

“Насаф” – “Қизилқум” учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

-Сўзим бошида барча устозларимизни ва мураббийларимизни байрамлари билан самимий табриклайман. Менга ҳам жуда кўп азиз инсонлар устозлик қилган. Уларнинг меҳнатини ҳеч қачон унутмайман.

 Бугунги учрашувда қадрдон футболчиларимизни кўришиб, кўпчилик хурсанд бўлган бўлса ажаб эмас. Гўёки бугун иккига бўлиниб ўйнагандек бўлдик (кулиб). “Қизилқум” жамоаси бугун ҳам бизга муносиб қаршилик кўрсатди. Жамоа катта тажрибага эга жамоа. Эътироф этиш керак, “Қизилқум” жамоаси йилдан-йилга кучайиб бораяпти. Ўйинлари жуда мазмунли бўлаяпти. Шунинг учун бугун бизга жуда қийин бўлди.

Энди жамоамиз ўйинига тўхталадиган бўлсам, бугун катта меҳнат эвазига майдонда устунликка эришдик. Ўйинда ҳисоб йирикроқ ҳам бўлиши мумкин эди, аммо вазиятлардан тўлиқ фойдалана олмадик.  Энг асосийси ғалаба қозондик. Мақсадимиз кўпроқ очко жамғариш.

Албатта ўз ўрнида эътироф этишим керак. Бугун “Қизилқум” жамоаси сафида кўпгина собиқ ўйинчиларимиз ҳаракат қилишди. Уларнинг клубимиз ютуқларига қўшган ҳиссалари жуда салмоқли. Бунинг учун биз улардан доимо миннатдормиз, уларнинг меҳнатини доимо қадрлаймиз.

Илҳом Шомуродов? Мен шахсан Илҳом билан доимо алоқадаман. Афсуски, унинг соғлигидаги муаммо футболга қайтишига ҳалақит бераяпти. Аммо олдинги ҳолатига нисбатан, ҳозирги ҳолати анча яхши. Бу азиз футболчимизни тезроқ соғайиб, сафга қайтишини умид қилиб қоламан.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика