UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  0 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  6 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  4 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  1 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  1 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  3 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  7 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  8

Рўзиқул Бердиев: "Қийин ғалабани қўлга киритдик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Қийин ғалабани қўлга киритдик"

Олий лига 7-тур марказий ўйини "Насаф" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
"Бугун жуда қийин ғалаба эришдик. Ғалаба билан мухлисларни табриклайман. Барча ўйинлар жуда қийин кечмоқда. Асосийси, пешқадамликни сақлаб қола олдик. Ўйинга келадиган бўлсак, бугун икки хил бўлимларни гувоҳи бўлдик. Биринчи таймда кўпроқ ҳужумда ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса асосан натижа учун ҳаракат қилдик. "Локомотив" кўп бор позицион ҳужумда ҳаракат қилди", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Рўзиқул Бердиев.

- "Насаф" бугун жуда кўплаб вазиятларга эга бўлди. Бироқ яна ўша муаммо, имкониятлардан фойдаланишда камчиликлар етарлича. Давралар оралиғида янги ҳужумчи сотиб олиш режалаштирилганми?
- Тўғри, вазиятларни голда айлантиришда муаммоларга дуч келмоқдамиз. Балки иккинчи бўлимда юзага келган вазиятлардан бирини голга айлантирганимизда, ўйиннинг қолган қисми осонроқ кечармиди. Сўнгги пайтларда барча "Насаф"нинг ҳужум чизиғини ва хусусан Илҳом Шомуродовни танқид қилмоқда. Лекин шуни унутмаслик керакки, Шомуродов ҳар доим жамоамизнинг керакли ва муҳим голларини киритиб келган. Унинг ўйини мураббийлар штабини қониқтирмоқда. Бизда ҳар бир вазиятдан унумли фойдалана оладиган ҳужумчини сотиб олиш учун шароитларимиз тўғри келмайди. Биз ҳам истардик, юқори савиядаги ҳужумчини сотиб олишни. Бироқ бунга имкониятларимиз етарли эмас. Шароитдан келиб чиққан ҳолда иш тутамиз. Давралар оралиғида қайсидир футболчини сотиб оламиз деб ваъда бера олмайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика