UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  2 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  11 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  14 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

Рўзиқул Бердиев: “Ўзбекистон Кубоги учун кураш қизғин кечади” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Ўзбекистон Кубоги учун кураш қизғин кечади”

Ўзбекистон Кубоги 1/8 Финал учрашувидан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” беллашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бугунги баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Бугун яхши ўйин ўтказдик. Кейинги этапга чиққанимиз билан мухлисларимизни табриклайман. Мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар бизни ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлашмоқда. Бугунги беллашув бизнинг устунлигимизда ўтди. Йигитлар шошилмасдан хотиржамлик билан ҳаракат қилишди. 

Бугунги баҳс битта ўйиндан иборатлиги йигитлардан ҳужумдан ташқари ҳимояда ҳам тартибли ўйнашни талаб қиларди. Улар буни уддалашди. Агар бугун шошма-шошарликка йўл қўйганимизда бизга ҳам қийин бўларди. Футболчиларимизнинг хотиржамлик билан тартибли футбол намойиш қилганликлари учун ишончли ғалабага эришдик. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман.


Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика