UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  212 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  7 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

"Рўзиқул Бердиев ОФК кубогида қандай ўйнашни яхши билади. "Ал Муҳаррақ"нинг устунлиги..." - Шоҳруҳ Гадоев Янгиликлар

"Рўзиқул Бердиев ОФК кубогида қандай ўйнашни яхши билади. "Ал Муҳаррақ"нинг устунлиги..." - Шоҳруҳ Гадоев

Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун ОФК кубоги финалида Баҳрайнда "Ал Муҳаррақ" клубига қарши тўп тепади.

Гарчи ушбу жамоа ўзбек клубларига қарши аввал майдонга чиқмаган бўлсада, биз учун нотаниш эмас. 2016 йилги мавсумда ҳамюртимиз Шоҳруҳ Гадоев бир давра баҳрайнликлар шарафини ҳимоя қилган эди. Қайсидир маънода бу жамоа ҳақида озми кўпми маълумотга эга. Шу боис финал учрашуви аввалида Шоҳруҳ Гадоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Рақиб "Ал Муҳаррақ" ҳақида

"2016 йил қисқа вақт давомида тўп тепганман. Ўшанда ҳам жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилганди. ОФК кубогида ғолиб чиқиш вазифа этиб белгиланганди. Эсимда, мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган эдик. Финал йўлланмаси учун кечган жангда Иордания клубига енгилганмиз. "Ал Муҳаррақ" сафидаги кўп футболчилар Баҳрайн терма жамоасига чақириларди. Орадан вақт ўтиб ёшартириш мақсадида таркибда ўзгаришлар қилган экан. Шартномаси якунланган футболчиларга жавоб бериб юборилган. Ҳозирда мен танийдиган узоғи беш нафар ўйинчи қолган",- дейди "Насаф"нинг собиқ тўп тепари.

2016 йил жамоада қисқа вақт ўйнашига нима сабаб бўлган? Шоҳруҳ Гадоев қуйидагича жавоб берди. 

"Ал Муҳаррақ" мени ОФК кубогида ғалаба қозониш учун таклиф қилганди. Ярим финалда тўхтаганимиздан сўнш шартномам якунига етди. Натижада иккинчи даврада "Бунёдкор"га келиб қўшилдим",- дейди Шоҳруҳ Гадоев.

Мезбонлар ўз майдонида қандай ўйнайди?

"Айни пайтда жамоани Иса Садун Ал Ҳамдани бошқармоқда. Мен тўп тепган пайтда ҳам ушбу мураббий фаолият олиб борарди. Финалга чиқа олмаганимиздан сўнг мураббийга ҳам жавоб бериб юборилган. "Ал Муҳаррақ" ўз майдонида яхши ўйнайди. Ҳимояда анча тартибли ҳаракат қила олади. Менимча уларнинг асосий устунлиги ўз майдонида ўйнаётганлигида",- дейди футболчи. 

"Насаф" жамоасининг имкониятлари ва Рўзиқул Бердиев

"Насаф"нинг мусобақада ғолиб чиқиш имкониятлари баланд. Чунки Рўзиқул Бердиев ОФК кубогида қандай иштирок этишни ва рақибга қарши ўйнашни биладилар",- дейди Шоҳруҳ Гадоев.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика