UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  2 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  1 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  0 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  8 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4 09:42“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди  1 09:05Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади?   26 08:33"Ливерпуль" супер трансфер бўйича келишувга эришди  10 08:02Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади"  0 01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  11 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  7 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор"га қарши ўйинда режамиз иш берди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор"га қарши ўйинда режамиз иш берди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) баҳсидан кейин меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев фикрларини билдирди.


"Бугунги ўйинда биринчи навбатда, босимни енгишимиз керак эди, чунки Наманганда мухлислар томонидан босим жуда катта бўлади. Бундан ташқари, Суперкубок баҳсида ютқаздик, шу боис йигитларни кўпроқ руҳан тайёрлашга уриндик. 

Бугун иккала жамоа ҳам яққол голли вазият ярата олмади, фақат узоқдан зарбалар бўлди, холос. Шу боис иккала жамоа бугунги натижадан қониққан бўлса керак. 

"Навбаҳор"га қарши ўйлаган стратегиямиз бизга қўл келди. Биз уч нафар яққол ҳимоячи билан ўйнадик. Режамиз "Навбаҳор"га ноқулайлик туғдирди, бу майдонда очко олиш осон эмас. Натижадан қониқдик дея оламан. 

Ўйинимизни ташкил қилишда муаммолар йўқ, аммо вазиятлар яратадиган ва гол урадиган футболчи бўйича қийналяпмиз. Бизнинг асосий тактикамиз 4-3-3, бу тактикада Бозоров, Нуруллоев ўйнайди. Аммо Суперкубокда шу тактикада ўйнадик ва ўйинимиз у қадар яхши чиқмади. Шу боис бугун тактикани ўзгартирдик, Туркияда "Навбаҳор" вакиллари барча ўйинимизга боришди ва обдон ўрганишди. Тактикани ўзгартирганимиз "Навбаҳор"га қийинчилик туғдирди. 

Шароф Муҳитдинов бетоб бўлиб қолгани боис қайдномага киритилмади. 

"Навбаҳор" жуда катта ишларни амалга оширмоқда, мақсадлари ҳам юқори. Таркибга 10 дан зиёд янги футболчи қўшиб олди, бу ўйинчиларни бир жамоага айлантириш учун бироз вақт керак. 

"Навбаҳор" ўйинини шакллантириб олса, ОЧЛ ва совринли ўринлар учун курашадиган асосий жамоалардан бири бўлади", – деди Рўзиқул Бердиев.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика