UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  1 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  20 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

Рўзиқул Бердиев: "Локомотив" бугун 5 нафар ҳимоячи билан ўйнади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Локомотив" бугун 5 нафар ҳимоячи билан ўйнади"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

- Гувоҳи бўлдиларингиз ўйин бизнинг устунлигимизда ўтди. Фақат мақсадимизга эришиш учун битта гол етишмади. Йигитлар финалга чиқишни жуда ҳам исташган эди ва бугун борини бериб ўйнашди. Натижа биз учун қониқарсиз бўлсада, футболчиларимиз ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

Бугун етарлича вазиятларни ярата олдик. Фақат шу биринчи бўлимдаги вазиятларда гол кирита олганимизда, ўйин бошқача бўлиши ҳам мумкин эди.

Ўзбекистон кубоги ғолиблиги ҳам ОЧЛга тўғридан-тўғри бўлмасада, саралаш ўйинларида иштирок этиши ҳуқуқини берар эди. Шу боис, ҳам футболчилар борини бериб ўйнашди. Лекин биз биламиз, чемпионатда иккинчи ўринни қўлга киритган жамоада ҳам шундай имконият бўлади. Энди шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

“Локомотив” бугун 5 та ҳимоячи билан ўйнади. Шу боис, биз ўз тактикамизни ўйин бошидан ўзгартирдик, яъни 4-4-2 тактик схемасига ўтдик. Чунки 5та ҳимоячи билан ўйнайдиган жамоага 2 та ҳужумчи тушурмасак, имкониятлар бўлмайди. Йигитларга рақибга нисбатан кўпроқ босим ўтказишга кўрсатма бердик. Албатта, бундай пайтда  футболчилар учун кўпроқ югуриш талаб этилади ва ўз-ўзидан бу орқали уларда жисмоний толиқиш ҳам бўлади. Шунинг учун иккинчи бўлим охирларида бироз ўйинимиз сустлашди.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика