UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  4 18:00Суперлига. "Пахтакор" Қўқонда дуранг ўйнади  37 17:34ОКМК 11 йилдан сўнг Олмалиқда "Навбаҳор"га 3 та гол урди  1 17:20Ариф Асадов: "Ўзбекистон ва Озарбайжон жаҳон чемпионатини юқори даражада ўтказиш учун барча чораларни кўришига ишончим комил"  0 17:06Суперлига. "Насаф" - "Машъал" (матнли трансляция)  2 17:03Миржалол Қосимов: "U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш — Озарбайжон ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун яхши имконият"  2 16:36“ЎФФ Президенти кубоги” – оммавийлик пойдевори  0 16:26"Тоттенхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  6 16:05Про лигада ким ғолиб бўлади? Регламент нима дейди?  1 15:34"Газиантеп" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 13:50"Галатасарой" Мессига қизиқмоқда  12 13:22U-17 жаҳон чемпионати. Ўзбекистонлик ҳакамлар бугун АҚШ — Тожикистон ўйинида ишлашади  3 12:48"Бухоро" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасида дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:33U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Европа жамоаларига фақат бир марта ютқазган  13 12:00Championat.Asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  1

Рўзиқул Бердиев: "Истеъфо? Бу нарса эртами-кечми барибир амалга ошади. Лекин мен қилган ишларимдан фахрланадиган мураббийман" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Истеъфо? Бу нарса эртами-кечми барибир амалга ошади. Лекин мен қилган ишларимдан фахрланадиган мураббийман"

Ўзбекистон Суперкубоги финал баҳси олдидан ўтказилган матбуот анжуманида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчи Матеус Лима иштирок этди.


- Рақиб бир бирини яхши билишади. Яққол фаворит йўқ. Икки жамоа ҳам ижобий натижа учун борини беради. Суперкубок соврини жорий мавсумдаги асосий мақсадларимиздан бири. Натижа қониқарли бўлиши учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Матеус Лиманинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Бор эътиборимизни эртанги учрашувга қаратганмиз. Рақиб билан ҳам ҳар мавсум кўп тўқнаш келамиз. Футболчилар билан гаплашдик ва йигитлар кубокни эртага Қаршига олиб келишмоқчи. Эртанги учрашув жуда муҳимлигини биламиз. Эртага кучлироқ жамоа ғалаба қозонади ва умид қиламанки ғолиб жамоа "Насаф" бўлади. Эртага кубокни кўтариб, мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз.

- Рўзиқул ака, эртанги финал учрашувида тактик томонлама қандай кутилмаган юриш амалга оширмоқчисиз?

- Эътибор берган бўлсангиз, ҳозирги кунда натижа муҳимроқ бўлиб қолди. Кўп жамоалар ўз ўйинидан воз кечиб, натижа учун ўйнамоқда. Тактик услуб ва ўйиндан фарқли ўлароқ, натижа муҳимроқ. Эртанги учрашувда кичик деталлар ўйин натижасини ҳал қилади. "Пахтакор"нинг кучли томонларини ўрганиб чиқдик ва йигитлар бундан хабардор.

- "Насаф" жамоаси сўнги учрашувларда жуда кам гол ўрмоқда. Бунга сабаб нима ва бу муаммони қандай бартараф этмоқчисиз?

- Ушбу муаммо ўтган йили ҳам кузатилган эди, лекин ўтган мавсум бизга Норчаевнинг кўп фойдаси тегарди. Йил аввалида эса у бошқа жамоага ўтди. Биринчи даврада унинг ўрнини боса оладиган футболчи олиб келмаган бўлишимиз мумкин, лекин иккинчи даврада кучли жамоаларда тўп тепган ҳужумчиларни жамоа сафига қўшиб олдик. Ҳозирча ушбу муаммони ҳал эта олмаяпмиз. Тўғри таъкидладингиз, биз деярли тўртта ўйиндан бери гол ура олмаяпмиз. Шуни айтиб ўтишим керакки, биз кам гол уришимизга қарамай, кам гол ўтказиб юбормоқдамиз. Бу ҳам жамоанинг устунлик томони, лекин ҳужумдаги муаммоларни ҳал этмагунимизга қадар, жамоа ўйини оқсаб қолаверади. Ушбу муаммо устида ҳар куни ишлаяпмиз, лекин муаммо ҳал этилмади. Вазиятлардан унумли фойдаланиш футболчиларнинг маҳоратига ҳам боғлиқ нарса. Баъзи бир маҳоратли футболчилар кўп машғулот қилмаса ҳам, маҳорати эвазига ушбу муаммони ҳал этишади. Биз жамоага таклиф қилган футболчиларимиздан умидимиз катта эди, лекин ҳали олдинда кўп учрашувлар бор ва муаммони ҳали этишимизга ишонаман.

- "Насаф" жамоаси сўнги учрашувларда жуда кам гол ураётганига ҳужумчи Матеус Лиманинг фикри қандай?

- Гол ура олмаётганимиз албатта ёмон, лекин мураббийимиз ҳар сафар бизга керакли кўрсатмаларни бермоқда, аммо биз сўнгги ўйинларда рақиб дарвозасини ишғол эта олмаяпмиз. Жамоада яна бир нечта легионер футболчилар бор ва уларга мослашиш учун етарлича вақт керак. Шуни таъкидлаб ўтишим керакки, футбол бу жамоавий ўйин ва биз рақиб дарвозаси яқинида кўп вазиятлар яратмоқдамиз, лекин гол ура олмаяпмиз ва бу ҳужумчиларнинг вазифаси. Мен машғулотларда кўпроқ ўз ўстимда кўпроқ ишлаяпман, сабаби гол уриш менинг асосий вазифам. Эртанги учрашувда ким гол ўриши муҳим эмас, асосийси жамоам ғалаба қозониши.

- Футбол ҳамжамияти орасида агар "Насаф" суперкубок финалида мағлуб бўлса, Рўзиқул Бердиев истеъфога чиқарилади деган фикрлар янграмоқда. Ўзингиз ушбу гапларга қандай фикр билдирасиз?

- Тўғриси мен ижтимоий тармоқларда фаол эмасман, лекин ушбу гаплар қулоғимга чалинди. Мураббийнинг ўзи ҳам вазиятни сезади ва ҳис қилади. Истеъфо ҳар бир мураббийнинг тақдирида бор нарса ва мураббий ушбу ҳолатга руҳий томонлама тайёр бўлиши керак. Бу нарса эртами-кечми барибир амалга ошади. Лекин мен қилган ишларимдан фахрланадиган мураббийман. Шу сабабдан ушбу ҳодиса рўй берса мен ҳеч кимдан норози бўлмайман ва мен ушбу ҳолатни тўғри қабул қиламан. Клубнинг сиёсати ва мақсадлари бор. Агар менинг ишимга баҳо бериш керак бўлса, мен эришган натижаларга қарасак бўлади ёки терма жамоадаги ўйинчиларга назар солсак бўлади. Клуб янада юқори даражага чиқмоқчи бўлса, мен уларга омад тилайман. Мен ҳеч қачон ўз хоҳишим билан "Насаф"ни тарк этишни истамаганман. Лекин ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Матеус, "Насаф" жамоаси икки Суперкубок финалидан бери "Пахтакор"ни мағлуб эта олмаяпти. Футболчилар эртанги учрашувга руҳий томонлама қанчалик тайёр?

- Футболда ҳамма нарса ўзгаради. Эртанги учрашувда ушбу статистикани ўзгартириш вақти келди. Барча футболчилар эртанги учрашувга тайёр.

- Матеус, жамоадаги аргентиналик ҳужумчи Чавез билан бўлаётган рақобат ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Иккаламиз ҳам легионер футболчилармиз ва бизнинг мақсадимиз "Насаф"га ёрдам бериш. Рақобат ҳар жойда бор ва рақобат борлиги яхши. Мураббийлар эса сўнги қарорни қабул қилишади. Август ойида биз ҳар тўрт кўнда ўйин ўтказяпмиз ва ҳар бир учрашувда бир футболчи майдонда бўлиши мантиққа тўғри келмайди. Мураббийнинг ўзи бизнинг ўйинимизга баҳо бериб, сўнги қарорни қабул қилади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика