UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Рўзиқул Бердиев: “Ислом Рашидхоновга омад тилаймиз” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Ислом Рашидхоновга омад тилаймиз”

Янги мавсумга тайёргарлик олиб бораётган “Насаф” жамоаси селекция ишларида фаол бўлмоқда.

Қаршиликларнинг мазкур йиғинига легионерлар қўшилгани ҳақида аввал маълум қилган эдик. Мураббий Рўзиқул Бердиев хорижлик футболчи танлашда шошилмоқчи эмас. Буни мутаҳассис биз билан суҳбатда ҳам таъкидлаб ўтди.

- Биринчи галда олиб борилаётган тайёргарлик жараёни ҳусусида маълумот бериб ўтсангиз...
- 17-18 декабрь кунлари ҳозирги таркибимиздаги футболчилар билан тиббий кўрикдан ўтдик. 28 декабрьга қадар асосан енгил машқлар, жисмони ҳолат устида ишладик. Бу йиғиндан яна бир мақсадимиз бор эди, яни айрим ўйинчилар жамоамизда тўп тепишга хоҳиш билдирганди, уларни синовдан ўтказдик. “Бунёдкор” билан назорат учрашувидан сўнг биринчи босқични якунладик. 3 январдан кейинги йиғинга киришамиз.



- Биламизки сиз легионер танлашда “Етти ўлчаб, бир кес” мақолига амал қиласиз. Одатда хорижлик ўйинчи танлашда кам хато қиласиз. Кўриб турибмиз жамоада африкалик, арманистонлик футболчилар кўрикда бўлиб турибди. Уларнинг ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?
- Легионер танлашда адашмаслигимиз керак. Уларни чуқур ўрганшимиз лозим. Яқинда келган арманистонлик футболчиларни навбатдаги машғулотларга таклиф қилмаймиз. Фикримча, жамоамизга ёрдам берадиган даражада эмаслар. 2000 йилда туғилган африкалик ўйинчининг ҳаракатлари мақул тушди. Устига устак ҳали ёш экан. Уни яна синаб кўрамиз.

- Ислом Рашидхоновнинг “Навбаҳор”га ўтишига муносабатингиз...Назаримда унинг ўйинида анча пасайиш кузатилди...
- Асосий таркиб ўйинчиларимиздан бири эди. Ўйинида пасайиш бўлдими? Футбол жамоавий ўйин. Трансферларга аралашиш мураббийларнинг иши эмас. Ўйлайманки, “Навбаҳор” яхши футболчини қўлга киритди. У баъзи бир ўйинларда катта ҳажмдаги ишни бажарарди. Унга кейинги фаолиятида омад тилаймиз. Кетганларни ўрнига академиямиздан ёшларни жалб қиламиз. Ўртоқлик баҳсида ҳам 2002, 2003 йилларда туғилган болалар ҳаракат қилишди. Уларга ҳам имконият берамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика