UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54Ла Лига. "Барселона" автогол эвазига меҳмонда "Леганес"ни мағлуб этди  40 01:47А Серия. "Интер" "Кальяри"га 3 та гол урди, "Ювентус" Туринда "Лечче"дан устун келди  0 01:05Саудия Арабистони Про лигаси. Роналдунинг дубли "Ал Насср"га "Ар Риёд" устидан ғалабани тақдим этди  8 00:43Силва ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 00:12"Манчестер Юнайтед" Эдерсонни харид қилмоқчи  0 00:05Суперлига. "Қўқон-1912" ғалаба қозонди, "Динамо" ва "Бунёдкор" эса ўз майдонларида дуранг ўйнашди  0 23:49Темурхўжа Абдухолиқов четлатилишига муносабат билдирди  1 23:30Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Унион"га гол уролмади, "Бавария" ва "Боруссия" ўртасидаги "Дер Класикер"да эса жанговар дуранг қайд этилди  5 23:25АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд" билан дуранг ўйнади  8 23:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Фейха" ўз уйида "Ал Қодисия"ни ишончли ҳисобда таслим этди, Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:30"Ливерпуль" Бареллага қизиқиш билдирмоқда  2 22:13Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" ўз уйида мағлубиятга учради, Абдихолиқов 71 дақиқа ўйнади ва ассист қайд этди, Жалолиддинов захирадан ўйинга қўшилди  1 22:11Суперлига. "Қизилқум" сафарда бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  9 21:36Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"  5 21:03РПЛ. "Рубин" Қозонда "Локомотив"ни мағлуб этди, Ашурматов сўнгги сонияларда майдонга тушди  5

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба қозониш ёқимли, кучли рақибни ютсанг, бу икки карра ёқимли” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Ғалаба қозониш ёқимли, кучли рақибни ютсанг, бу икки карра ёқимли”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Насаф”-ОКМК (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ғалаба қозониш ёқимли, кучли рақибни ютсанг, бу икки карра ёқимли. Футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш этиб беришди. Мухлисларимизга ҳам рахмат айтамиз.


Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биз тўпни рақибга топшириб, яхши ҳимояландик. Қарши ҳужумларда кескинроқ ва яхшироқ ҳаракат қилдик. Шунинг натижасига ғалабали натижани қўлга киритдик деб ўйлайман. 


- Танаффусда жамоа нега кийиниш хонасига кирмади?


- Биз ўйиндан кейин ҳам кийиниш хонасидан шунчаки кийимларни олиш учун кирдик холос. Бу кутилмаган кайфиятни келтириб чиқарди. 


- Муддатидан олдин “Насаф”ни чемпион деб ҳисобласак бўладими?


- Барчамизда мақсад бор, орзу бор, бу албатта чемпионлик. Узоқ сафардан қайтганимиз балки жисмоний жиҳатдан сезилди. Ҳар қандай ўйинга жиддий ёндашаяпмиз. Ҳозирча ҳеч нарсага эришмадик. Қачондир мақсадга эришсак, унда тўхтасак бўлади.


- “Насаф” ҳимоявий футбол ўйнаган жамоаларга қарши қийинчиликларга дуч келган. ОКМКнинг бугунги мағлубиятига очиқроқ футбол ўйнагани сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?


- ОКМК 31 та гол уриб, 21 та ўтказган. Бу жамоанинг ҳужумкор футбол тарафдори эканини кўрсатади. Улар қанчалик олдинга чиқса, бизда қарши ҳужумда имконият бўларди. 


- Дилшод Комилов Қаршидаги ўйинларда захирадан тушмаётганига сабаб нима?


- Унинг позициясида тажрибали футболчиларимиз бор. Бугунги ўйиндаги натижа жамоамиз учун жуда муҳим эди. Шу боис Комиловни захирада қолдирдик. Кейинги ўйинларда албатта имконият берамиз. У ўзи захирадан қўшилган ўйинлардв жамоамиз ўйинига фойдали таъсирини кўрсата олган.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика