UZ

Сўнгги янгиликлар

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  8 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  41 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   21 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

Рўзиқул Бердиев: "Финал вилоятлардаги стадионда катта байрам сифатида ўтказилса яхши бўларди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Финал вилоятлардаги стадионда катта байрам сифатида ўтказилса яхши бўларди"

Маълумки 25 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги финал ўйини бўлиб ўтади. Бўлажак баҳсни Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида ўтказилишини ПФЛ яқинда маълум қилганди.
Лекин бу борада масала тўлалигича аниқ бўлиб улгурмаган кўринади. Боиси кейинги йил ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ушбу аҳамияти юқори бўлган финал ўйинини қашқадарёлик кўплаб мухлислар вилоятда, хусусан Самарқанддаги "Динамо" марказий стадионида ўтказилишини талаб қилиб, ЎФФга ёзма равишда мурожаат қилган.

Аслида "Насаф" аъзолари бунга нима дейди? Бу борада дастлаб, бош мураббий Рўзиқул Бердиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- ПФЛ мавсум бошида Кубок финалига қайси жамоа чиқишидан қатъий назар, аввалдан стадион номини регламентда кўрсатиб ўтади", - дейди Рўзиқул Бердиев. "Бу йилги финал баҳси "Пахтакор" стадионида ўтиши кутилмоқда. Лекин билишимча, қашқадарёлик бир қатор ишқибозлар ПФЛга бу борада ёзма равишда мурожаат қилиб, "Насаф" - "Бунёдкор" баҳсини Самарқандда ёки бошқа вилоятда ўтказилишини сўрашган.

- Шахсан сиз бунга қандай қарайсиз?

- Кубок финали илгари асосан Тошкентда ўтказилиб келинган. Менимча вилоятдаги стадионларда, минглаб мухлислар қаршисида, катта байрам сифатида ўтказилса янада қизиқарли бўларди. Мухлислар бундай аҳамияти юқори бўлган ўйинларни трибунаси тўлган стадионларда ўтишини жуда жуда хоҳлайди. Барибир бу йилги финал ўйини, яна пойтахтда ўтказилса керак. Сабаби йил бошида регламентда шундай дейилганди. Очиғи, 25 сентябрь куни финал қаерда ўтса ҳам ўша ерда ўйнашга мажбурмиз. Буни ЎФФ қилади.

- Финал ўйинига жамоангизнинг тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- Ҳаммаси режа асосида. Биргина муаммо бу  охирги пайтларда футболчиларимизнинг тез-тез жароҳатга йўлиқаётганидир. Кубок баҳсида иккала жамоада ҳам имконият тенг.

- Финал баҳсидан олдин, "Насаф"ни яна бир муҳим ўйин кутиб турибди. Яъни жума куни ўз майдонингларда "Пахтакор"ни қабул қиласизлар?

- Ҳа, чемпионат тақвимига кўра, кетма-кет учта қийин ўйинларни ўтказишга мажбур бўлмоқдамиз. Бундан олдин сафарда "Локомотив" билан ўйнагандик. Унга бир нечта жароҳат туфайли йўқотишлар билан боргандик. Шу боис бу бизга жиддий муаммо келтириб чиқарди. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам Шохруҳ Гадоев билан Шуҳрат Муҳаммадиев ёрдам бера олмайди. Муҳаммадиев менимча финалга қадар тўлиқ тайёр холатга келади. Илҳом Шомуродовнинг жароҳати эса у қадар жиддий эмас.  

- "Локомотив"дан учралган мағлубиятдан кейин, футболчиларни кейинги ўйинларга тайёрлаб бориш осон бўлмаётгандир?

- Албатта, мағлубият ҳеч кимга ёқмайди. Лекин биз футболчилар билан суҳбатлашдик ва Тошкентда учралган мағлубиятни тезроқ унитиб, кейинги муҳим учрашувларга эътибор қаратиш кераклигини уқтирдик.

Жаҳонгир Мирзо суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика