Рўзиқул Бердиев: "Эртага гуруҳдаги тўртта жамоа ҳам ғалаба учун ўйнайди"
22 апр 2022 17:24
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Эртага гуруҳдаги тўртта жамоа ҳам ғалаба учун ўйнайди"
"Ҳаммаси тушунарли, эртага иккала жамоа ҳам, умуман гуруҳдаги тўртта жамоа ҳам ғалаба учун ўйнайди. Чунки ҳеч қайси жамоа гуруҳдан чиқиш вазифасини ҳали бажармаган. Шу боис ҳар бир жамоа ғалаба учун ҳаракат қилади", - деди Рўзиқул Бердиев.

"Эртанги ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим. "Ал Садд"ни яхши ўргандик, худо хоҳласа ғалаба қозниб мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз. Ҳали олдимиздаги вазифани бажарганимиз йўқ, мақсадимиз гуруҳдан чиқиш", - деди Абдувоҳид Неъматов.

- Гуруҳдаги энг яхши ҳимоя сизларда, аммо энг ёмон ҳужум ҳам сизларда. Эртага кўпроқ ҳужумкор ўйин намойиш этасизларми?
Рўзиқул Бердиев: - Тўғри айтиб ўтдингиз, ҳимояда ёмон ўйнамаяпмиз, лекин ҳужумдаги ишларимиз юришмаяпти. Аммо футболда яратилган вазиятларни фақат ҳужумчилар эмас қолган амплуада ўйнаётганлар ҳам якунлаши керак. Эртага биз асосий урғуни жамоавий ўйинга қаратамиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар