UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Аморим Лиccабонда Гвардиоланинг таъзирини берди, "Ливерпуль" "Байер"га имконият қолдирмади  43 03:00ЕЧЛ. "Реал" бу сафар ўз уйида "Милан"га ютқазди  93 01:39"Пахтакор" устунликка эга бўлган, аммо якунда "Ал Райян" ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 01:30ОФК Элит Чемпионлар лигаси. Ғарбий минтақада 4-турдан кейинги ҳолат  0 01:00Элит ОЧЛ. "Ал Насср" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Роналдудан гол  24 00:55Аргентина термасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинлари учун қайдномасини эълон қилинди  4 00:35Элит ОЧЛ. Назаровнинг хатоси "Пахтакор"га қимматга тушди  3 00:25АПЛ грандлари "Барселона"нинг 21 ёшли иқтидорига қизиқиб қолишди  14 23:56Юнус Али: "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзидаёқ интригани йўқ қилиши мумкин эди, аммо..."  6 23:12Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  29 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  9 21:50"Қизилқум" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  5 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  206 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  16

Рўзиқул Бердиев: "Эртадан "Ал Фатеҳ"ни ўрганишни бошлаймиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Эртадан "Ал Фатеҳ"ни ўрганишни бошлаймиз"

"Насаф" - "Ал Ҳидд" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" устози иштирок этди.
"Барча мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Ўйлашимча ўйин тўлиғича устунлигимиз остида ўтди. Болларда ҳаяжон сезилиб турди. Қисқа қилиб айтганда бугун ҳақли ғалабага эришдик", - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Кўпроқ гол уриш керак эди...
- Асосийси натижа. Биз йирик ғалабага эришдик ва кейинги босқичга чиқдик.

- Бугунги ўйинда асосийси натижа. Гуруҳ босқичига яна бир қадам ташладик. Ўйин давомида рақибнинг кучсиз томонларидан фойдаландик, - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Драган Черан. 

- "Ал Ҳидд" бугун жуда кучсиз ўйнади. Сизга қандай туюлди?
- Бунга бизнинг тезкор иккита гол урганимиз сабаб бўлди. Рақиб гол ўтказгач ҳужумга ўтишга уринди. Биз эса ишончли ўйнаб ғалабага эришдик.

- Чап қанотда майдонга тушган Ислом Кенжабоев кўпчилик учун янгилик бўлди. Мавсум давомида чап қанотда айнан Ислом ўйнайдими?
- Бугун унинг асосий таркибда тушишига асосий сабаб Туркиядаги йиғинда чап қанотда энг фаоллардан бири бўлди. Агар ўз устида ишлашда давом этса яхши футболчи бўлиб етишади.

- Кейинги баҳс "Ал Фатеҳ"га қарши ўйнайсизлар. Бу клуб "Ал Ҳидд"дан анча кучли...
- Тўғри айтдингиз. Саудия Арабистони ва Баҳрайн футболи анча фарқ қилади. Бу жамоа айни пайтда ўз лигасида энг сўнгги поғонада бормоқда. Бу ҳеч нарсани англатмайди. Бу жамоа ўйинларини кўрдим. Эртадан "Фатеҳ"ни ўргана бошлаймиз.

- Бугун Черан ҳужумчи ортида ўйнади. Фақат бугунги ўйин учун танланган тактикамиди?
- Албатта, фақат бугунги ўйинда Черан ўйнади. Эркинов боши билан яхши ўйнайди, шу боис ҳужумга қўйдик. Черан эса пасни ҳам яхши беради. Шу боис тактикамиз шундай бўлди.

- Сизга бу жойда ўйнаш қийин бўлмадими?
Драган Черан:
- Йўқ у қадар қийин бўлмади. Жамоага фойда келтирсам бўлгани.

- Акмал Шораҳмедов жамоага жуда тез чиқишиб кетди. Бунга сабаб нима?

- Акмал ҳақиқий профессионал эканини исботлади. Бунга шубҳа йўқ эди. Бизнинг жамоага келган ҳар қандай футболчи тезда киришиб кетади.

- Кейинги режалар қандай?
- Бир ҳафтадан кейин "Ал Фатеҳ" билан ўйнаймиз. Агар ғалаба қозонсак гуруҳ босқичига чиқамиз. Февраль ойида бизда йиғин ўтказиш қийин, шу боис балки хорижий йиғин ўтказишимиз мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика