UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  2 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  1 10:25ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасига ғалаба келтирди  4 10:04"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Максим Шацких жамоасида  0 09:40"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди  4 09:19Фабио Каннаваро Италияда Алиқулов ва Машарипов билан учрашди  5 08:50ОКМК Беҳруз Асқаров билан шартномани бекор қилди  4 08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  2 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  0 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  39 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  5 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  46 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  1

Рўзиқул Бердиев: "Дуранг адолатли натижа бўлди" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Дуранг адолатли натижа бўлди"

Coca-Coca Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Насаф" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин курашларга бой ўтди. Охирги вазиятларни айтадиган бўлсак, жамоамиздан омад юз ўгирди. Кўрдинглар тўп 2 марта дарвоза устуни ва тўсинига тегиб қайтди. "Сўғдиёна" курашувчан жамоа ва тайёргарлигимиз шунга яраша эди. Дуранг натижа вазиятни янада мураккаблаштирди. Сўнги тургача қайси жамоа кумуш ва бронза медалларини қўлга киритиши ноаниқ бўлиб қолмоқда. Бу охирги йилларда учрамаётган холат. Чемпионатимизни охирини ҳисобга олсак, назаримда қизиқ ўтаяпти. Дуранг адолатли натижа бўлди, ҳар икки жамоа ғалаба учун курашди.


- Бугун таркибда қўл урган ўзгаришларингизни қандай изохлайсиз?

- Биз кейинги ўйинни ҳам ҳисобга олдик. 3 кундан сўнг АГМК жамоаси билан Ўзбекистон кубоги ярим финалида ўйнаймиз. Шу сабаб айрим футболчиларга дам беришга қарор қилдик. 


- Чемпионат иштирокчилари сони оширилиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. Мутахассис сифатида бу борадаги фикрингиз қандай?

- Албатта, чемпионат иштирокчилари сонининг оширилиши бир жиҳатдан яхши, ўйинлар сони кўпаяди. Лекин аввал биз бунга тайёр бўлишимиз керак. Суперлига иштирокчилари сони ортса, Про-лига ва Биринчи лигага бўлган қизиқиш камайиб кетиши мумкин. Бу жуда чуқур ўйланиб ҳар тарафлама хулоса чиқариладиган масала. Фақат Суперлигани ўйласак, қуйи лигаларга нисбатан эътибор сусайиб кетиши мумкин.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика