UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  1 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  9 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашувни кўрдинглар, рақиб чуқур ҳимояланди. Вазиятлар ҳақида гапирмоқчи эмасман, кўплаб ҳужумлар ташкил этдик. Гол уриш учун имкониятларимиз бўлди, бироқ ҳимояда яхши турди. Шунингдек, "Бунёдкор" дарвозабони кўрсатган ўйинни ҳам алоҳида айтиб ўтиб кетиш керак. Бугун улар биздан очко тортиб олишни уддалашди, режаларини буза олмадик.


- Шароф Муҳитдиновда вазиятлар бўлди, бироқ унинг зарбалари ноаниқ чиқди. Ўйин давомида бошқа футболчиларда ҳам шу каби ҳолатлар кузатилди. Бу нима билан боғлиқ?


- Барча зарбаларимиз ҳам ноаниқ кетди деб айта олмайман. Кўплаб ҳужумлар ташкил этдик, дарвоза томон аниқ зарбалар ҳам йўлладик. Бироқ рақиб ҳимояда яхши турди, дарвозабон қутқарган вазиятлар ҳам бўлди.


- Бразилиялик легионер Да Сильва кўп ўйинларда захирада қолаяпти. Унинг трансфери омадсиз чиқдими?


- Захирада фақат у эмас, бошқалар ҳам бор. Бир футболчига боғлаш керакмас. Натижаларимиз ёмон бўлганида трансфер омадсиз баҳоланса бўлади. Биз ҳар доим ўйинга 100 фоиз тайёр бўлган футболчини асосий таркибга киритамиз. Да Сильва бизнинг чемпионатга мослашиши учун вақт керак.


- ОКМК билан ўйинда 4 талаб гол урган "Насаф" бугун негадир гол ура олмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ҳисоблайсиз?


- Олмалиқ билан ўйинда очиқ футбол эди. Бугун кўрдингиз, рақиб чуқур ҳимояланди. Қизил карточкадан сўнг 8-1 тактик схемасида ўйнашди. Бундай жамоага гол уриш жуда қийин.



Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика