Рўзиқул Бердиев: "Бу мағлубият олдимизга қўйилган мақсаддан оғдирмайди"
17 май 2016 11:43
Янгиликлар
Рўзиқул Бердиев: "Бу мағлубият олдимизга қўйилган мақсаддан оғдирмайди"
“Металлург” – “Насаф” учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиевдан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўрадик.
-Ўйин ҳар иккала жамоа учун оғир кечди. “Металлург” жамоаси юзага келган қўлай вазиятдан унумли фойдаланиб, гол уришга эришди ва бу гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Бугун омад рақиб тарафда бўлди.
Афсуски, бизда ҳам гол уриш учун яхши имконият пайдо қилган вазиятни пучга чиқардик. Умуман олганда йигитларимизнинг кўрсатган ўйинидан норози эмасман. Бу футбол, футболда ғалабалар ҳам мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Қолаверса, бу мағлубият олдимизга қўйилган мақсаддан оғдирмайди.
Бизни олдинда муҳим ўйинлар кутиб турибди. Бу ўйинларга яхшилаб тайёргарлик кўриб, бор имконимизни ишга соламиз ва мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган, умиддаман, - дейди Бердиев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар