UZ

Сўнгги янгиликлар

21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  0 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  13 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  1 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  25 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  41 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  17 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14

Рўзиқул Бердиев: "Биз мухлислар учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биз мухлислар учун ўйнаймиз"

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қуйидаги фикрларни билдирди:
- Бугунги ўйин қандай бўлганини таблодаги ҳисоб кўрсатиб турибди. Бугун кўп вазиятлар яратдик. Қайсидир холатларда шогирдаларим шошилишди чоғи, баъзан совуққонлик етишмади. Бу руҳиятга ҳам боғлиқ. Умумий қилиб айтганда, беллашув бизнинг устунлигимизда ўтди. Биз хақли равишда ғалабага эришдик. Ўйин иккинчи голгача бўлди. Шундан сўнг "Навбаҳор"нинг ғалаба ва дурангга бўлган ишончи қолмади. Ғузор халқига ва "Шўртан" футбол клубига катта миннатдорчилик билдирамиз.

Чунки бу ерда ўтказган ўйинларимизда барча қулайликлар яратиб берилди. Барча мухлисларимизни эртанги байрам билан муборакбод этаман. Бошқа жамоалар каби биз хали таътилга чиқмаймиз. Сабаби, олдимизда 30 июнь кунги кубок доирасидаги ўйин бизни кутиб турибди. Мазкур бахс янгиланган ўйингоҳимизда ўтказилади. Барча мухлисларимизни чорлаб қоламиз. "Насаф" мухлислар учун ўйнайди. Шунингдек "Бунёдкор"га қарши қолдирилган ўйинга ҳам тайёргарлик кўрамиз. Бизга хали танаффус бошланмайди.
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика