UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Дада сени жуда яхши кўради ????"  0 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  0 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  3 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  2 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  5 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  22 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1

Рўзиқул Бердиев: "Биз битта турнирни танлашимиз керак" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Биз битта турнирни танлашимиз керак"

"Навбаҳор" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 22-тур ўйинидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев баҳс ҳақида фикр билдирди.

Рўзиқул Бердиев: "Бугун ўйин тезлиги ва темпи юқори бўлмади, аммо сифат аксинча. Вазиятлар бўйича гапирадиган бўлсак, "Навбаҳор" ҳам ғалабага муносиб ўйин кўрсатгандир. Лекин иккинчи бўлимда омадимиз келди. Муҳим ўйинда зафар қучдик ва бу ғалаба мавсум охирида рол ўйнайди деб ўйлайман".

- "Насаф" бугун ўз олдиган қўйган режаларни неча фоизга бажарди ва қайси чизиқ ўйинидан кўнглингиз тўлди. "Навбаҳор"нинг қайси чизиғи оқсади?

- Режамиз ғалаба эди ва у амалга ошди. Биринчи бўлимда йигитларнинг ўрнини алмаштириб, 4-4-2 схемасида ҳаракат қилдик, Остон Ўрунов майдонга тушгнидан сўнг майдонда йигитлар жойлашувини 5-4-1га ўзгартирдик. Футболчиларимиз охиригача курашишди. "Навбаҳор"да жароҳатланганлар ва чарчоқ борлиги таъсир қилган бўлиши мумкин.

- "Насаф"ни бу баҳсдан сўнг яна оғир ўйинлар кутиб турибди. "Пахтакор", "Шаржа", ОКМК... Жамоа бундай тақвимга қанчалик тайёр?

- Бу бизни ўйлантирмоқда. Биз битта турнирни танлашимиз керак. Йигитларнинг тикланишига кўпроқ эътибор қаратамиз. "Пахтакор"га қарши тайёрланамиз. Таркибда йўқотишлар борлиги ҳам таъсир қиляпти. Бу ҳали зараримизга ишлаши мумкин. Бор кучимизни ишга соламиз.

- Жамоангиздаги легионерлар сиз кутган ўйинни кўрсатяптими? Чавес ҳақида гапиряпман.

- Чавесдан кўп нарса кутгандик. Мухлислар ҳам юқори баҳо берган эди. Аммо келганидан сўнг жароҳат олди ва формасидан чиқиб кетди. Грузиялик футболчимиз ўтган баҳсларда яхши ёрдам берди, бугун жароҳати борлиги сабаб майдонга тушмади. Легионерлардан тўлиқ қониқаётганим йўқ.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика