UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  0 01:40Европа лигаси. "Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятга учратмоқда (онлайн ҳисоб)  46 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  4 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Рўзимбой Аҳмедов: “Бухоро” билан уйимизда ўйнаётганимиз бизга устунлик беради” Янгиликлар

Рўзимбой Аҳмедов: “Бухоро” билан уйимизда ўйнаётганимиз бизга устунлик беради”

Олий лиганинг 20-турида “Андижон” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилади. Мазкур ўйиндан олдин “бургутлар”нинг тажрибали ҳужумчиси Рўзимбой Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Водий дербиси қўлга киритилган ғалабадан сўнг бугунги учрашувга бўлган тайёргарлик ҳақида нима дейсиз?
- “Нефтчи”  билан ўйинда кўп куч йўқотдик деб ўйлайман. Чунки бу каби дерби баҳсларида икки ҳисса куч билан ўйнайсиз. Осон ўйин бўлмади. Оғир ўтган баҳсдан сўнг ўзимизга келиб олиш учун вақт керак эди. “Бухоро” билан ўйинга қадар орада бироз танаффус бор эди ва бўлажак учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Уйимизда ўйнаётганимиз  бизга устунлик беради. Тўғри, осон ўйин бўлмайди. Лекин қўлдан келганича харакат қилиб, бор кучни ишга соламиз.

- “Бухоро ” жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- “Бухоро” ҳозирги кунда чемпионатимиздаги кучли жамоалардан биридир. Эътиборган берсангиз, жорий йил таркибини сезиларли равишда кучайтиришга эришди. Тажрибали ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Бизнинг олдимиздаги мақсад эса битта-қайси жамоа бўлмасин фақат ғалаба қозониш. Қолаверса ашаддий ишқибозларимиз ҳам ҳар бир баҳсда жамоадан фақат ғалаба кутади.

- Мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами арафасида турибмиз. Байрам табриклари бўлса марҳамат.

- Энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан бутун Ўзбекистон аҳлини табриклайман! Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Халқимизга энг самимий ва яхши тилакларни тилайман. Хонадонларингиздан файз ва барака аримасин. Бундай байрамларни кўпини кўриб юрайлик. Биз футболчилар фақат ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилсин.

- Ҳужумчи бўлганингиз учун мухлислар сиздан доим гол кутади...

-“Андижон” сафидаги илк голимни “Локомотив” билан ўйинда киритгандим. Насиб қилса қолган учрашувларда ҳам ўз голларим билан жамоамга фойда келтириб, мухлисларни қувонтираман деган умиддаман. Ўйлайманки бу борада жамоадошларим мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.  
 
Дилдора Холбоева суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика