

"Сигнал Идуна Парк"да кечган баҳсда дортмундликлар ашаддий рақиблари устидан ишончли (2:0) ғалабани қўлга киритишди. "Бу мавсумни аъло даражада бошлашимиз учун асос бўлади. Гар ҳар иккала жамоа ҳам айни пайтда мавсумолди тайёргарликка зўр бберган бўлсада, мухлислар ажойиб фуболга гувоҳ бўлишди. Дарвозалар олдида кўплаб хавфли вазиятлар яратилди. "Бавария"да ҳаам ажойиб имкониятлар бўлди, улар камида битта гол уришга лойи эди. Аммо биз бугун самаралироқ ҳаракт қилдик ва ҳақли ғалабани қўлга киритдик", дея Ройснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Бавария" матбуот хизмати. "Боруссия" ўз тарихида олтинчи бор Германия суперкубогини қўлга киритди. Ушбу кубокни энг кўп қўлга киритган клуб "Бавария" (7 марта) ҳисобланади.



