Рой Хожсон – “Кристал Пэлас” бош мураббийи
12 сен 2017 23:59
Янгиликлар
Рой Хожсон – “Кристал Пэлас” бош мураббийи
“Кристал Пэлас” раҳбарияти Рой Хожсонни жамоанинг янги бош мураббийи сифатида расман маълум қилди.
70 ёшли мутахассис билан икки йиллик шартнома тузилган.
Хожсон 2016 йилги Европа чемпионатидан кейин Англия терма жамоаси бош мураббийлигида истеъфога чиқарилган ва шу пайтгача мураббийи ишсиз юрганди.
АПЛда у илгари “Блэкберн”, “Фулхэм”, “Ливерпул” ва “Вест Бромвич” клубларида ишлаган.
“Кристал Пэлас” жамоаси бош мураббийлиги клубни Франк де Бур тарк этгач, бу лавозим бўш турганди.
“Бургутлар” жорий мавсумда АПЛда қаторасига тўртта ўйинда мағлуб бўлишди ва бирор маротаба ҳам рақиб дарвозасига гол ура олишмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар