UZ

Сўнгги янгиликлар

00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  6 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1

Россиялик дарвозабон Англия клуби аъзосига айланди Янгиликлар

Россиялик дарвозабон Англия клуби аъзосига айланди

Дарвозабон Англияга кўчиб ўтди.

Россиялик дарвозабон Никита Хайкин Чемпионшипнинг "Бристоль Сити" жамоаси футболчиси бўлди. У клуб билан жорий мавсум охиригача шартнома имзолади.

"Англияга қайтиш ҳар доим менинг орзум бўлган. Бу ерга келганимдан жуда хурсандман. Бристолда кўрганларим менга ёқди – клуб инфратузилмаси юқори даражада. Мен жуда рақобатбардош лигада ўйнаб, ўзимни синаб кўришни интиқлик билан кутяпман", – деди Хайкин инглиз клуби расмий сайтига.

Аввалроқ 27 ёшли Хайкин Норвегиянинг "Будё-Глимт" клубида ўйнаган ва жамоасига 2020 ва 2021 йилларда мамлакат чемпиони бўлишига ёрдам берган.

Дарвозабон фаолиятини "ФШМ Торпедо" клубида бошлаган. Кейинчалик Москванинг "Динамо", Англиянинг "Челси", "Портсмут", "Рединг" клублари академияларида шуғулланган.

"Бристоль Сити" Чемпионшипда 17-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика