Россия Ироқ билан ўртоқлик ўйини ўйнамоқчи
21 фев 2023 21:29
Янгиликлар
Россия Ироқ билан ўртоқлик ўйини ўйнамоқчи
Россия ва Ироқ термалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин.
"Al Sabaah" хабарига кўра, Ироқ футбол федерацияси март ойидаги ФИФА кунлари вақтида ўйинни Бағдод шаҳрида ўтказишни таклиф қилган. Россия термасига ундан ташқари, Ўзбекистон ва Боливиядан ҳам таклифлар бор. Ироқ эса 20 ёки 28 март куни Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказишга тайёр турибди. Шу ўйин орқали Ироқ ФФ Бағдоддаги янги стадионнинг очилиш маросимини ҳам ўтказиб олади.
Аммо Россия ФИ ўйинни Сочида ўтказишга таклиф берган. Ҳозирча томонлар келишувга эришгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар