UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Россия чемпионати, 22-тур. "Краснодар"дан йирик ғалаба, Одил Аҳмедов гол урди ва голга ассистентлик қилди Янгиликлар

Россия чемпионати, 22-тур. "Краснодар"дан йирик ғалаба, Одил Аҳмедов гол урди ва голга ассистентлик қилди

Россия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган сўнгги ўйин "Динамо" ҳамда "Краснодар" жамоалари ўртасида кечди.


Одил Аҳмедов тўп тепаётган "Краснодар" жамоаси ушбу турда Москванинг "Динамо" клуби меҳмони бўлди. Олег Кононов бошчилигидаги "Краснодар" Москвада кечган баҳсда ишончли ва йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди. Дастлаб мезбонлар футболчиси Алексей Ионов ўйиннинг 27-дақиқасида ҳисобни пенальтидан очган бўлса, Павел Мамаев орадан 4 дақиқа ўтиб айнан 11-метрлик жарима зарбасидан мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим ҳеч бир жамоанинг ҳисобдаги устунлигисиз тугади - 1:1.
Иккинчи бўлим дебютида Вячеслав Подберёзкин Мамаевнинг тўп оширишидан сўнг жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 69-дақиқасида эса Фёдор Смолов ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг тўп узатишидан сўнг ҳисобдаги устунликни яна биттага оширди. Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида эса ниҳоят Одил Аҳмедовнинг ўзи ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов жамоадоши Перейрадан тўпни қабул қилиб олди ва бир рақиб футболчисини жуда чиройли тарзда алдамчи ҳаракат билан алдаб, жарима майдончаси олдидан чиройли услубда дарвозани аниқ нишонга олди - 1:4.

Ушбу гол ўйинда якуний натижани ўрнатди ва "Краснодар" сафарда "Динамо" устидан керакли ва муҳим ғалабани нишонлади.


Россия чемпионати, 22-тур. Турнир жадвали

Динамо – Краснодар 1:4 (1:1, 0:3)

«Арена Химки»

Голлар
: 1:0 – 27, пенальти Ионов, 1:1 – 31, пенальти Мамаев, 1:2 – 47 Подберезкин, 1:3 – 69 Смолов, 1:4 – 82 Одил Ахмедов.

Динамо
– Габулов, Дьяков, Хульмен, Ещенко, Морозов, Ионов, Живоглядов, Зобнин (Ташаев, 77), Драгун (Кузьмин, 55), Соснин, Бечирай (Погребняк, 46).

Краснодар
– Крицюк, Гранквист, Сигурдссон, Калешин, Петров, Одил Аҳмедов, Каборе, Подберезкин (Ари, 64), Перейра, Мамаев (Быстров, 79), Смолов (Марков, 82).

Огоҳлантиришлар
: Драгун (30), Смолов (32), Калешин (61), Перейра (73).

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика