Роналдунинг агенти "Челси" билан музокараларни давом эттирмоқда
29 авг 2022 13:51
Янгиликлар
Роналдунинг агенти "Челси" билан музокараларни давом эттирмоқда
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш яна "Челси" билан трансфер бўйича мулоқотларга киришди.
37 ёшли ўйинчининг агенти Лондон клубидан позицияси ўзгарганми ёки йўқ, шуни сўради. У Роналдуни Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган клубга ўтказмоқчи.
Қайд этиш керакки, ҳужумчи трансфер ойнаси бошида "кўклар"га таклиф этилган, аммо жамоа бош мураббийи Томас Тухель битимга қизиқиш билдирмаганди, ҳозир ҳам унинг позицияси ўзгармаган.
Португалиялик жорий мавсум МЮ сафида АПЛ доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушди. Роналдунинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар