Роналду ёш футболчига: "Месси - ёмон ўйинчи"
22 янв 2018 11:44
Янгиликлар
Роналду ёш футболчига: "Месси - ёмон ўйинчи"
"Депортиво"га қарши ЛаЛиганинг 20-тур учрашуви олдидан "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва у билан майдонга чиқиши керак бўлган болакай ўртасида қизиқ суҳбат бўлди.
Болакай Роналдуга шундай деди: "Сиз мен учун энг зўрисиз, Месси эса ..." Роналду болакайнинг сўзларини ўзи якунлаб қўйди ва ҳазиломуз тарзда қуйидаги гапни айтди: "Месси эса - ёмон футболчи".
Майдонга чиқиши керак бўлган яна бир болакай Мессини дунёнинг энг кучсиз футболчиси деб атади.
"Депортиво"га қарши баҳс "қаймоқранглилар"нинг 7:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар