Роналду солиқларни тўламоқчи эмас
22 июн 2017 22:29
Янгиликлар
Роналду солиқларни тўламоқчи эмас
“Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини айбдор деб ҳисобламаяпти ва 14,7 миллион евро миқдордаги солиқлардан қарздорликни тўламоқчи эмас.
Илгарироқ футболчи суд қилинишини олдини олиш мақсадида солиқ органлари талаб қилаётган суммани тўлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқан эди.
31 июл куни ушбу масала юзасидан маҳкама жараёни бошланади ва унда футболчини ўзи ҳам иштирок этади. Португалиялик футболчи бу ишни ўз фойдасига ҳал қилиш учун икки нафар ҳуқуқшунос ҳам ёллаган.
Ушбу машмашалар ортидан Роналду жорий йил “Реал”ни тарк этиши кутилмоқда.
Фикрлар