Роналду Саудия Арабистонига етиб келди
21 дек 2022 23:55
Янгиликлар
Роналду Саудия Арабистонига етиб келди
Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга ўхшайди.
Олдинроқ, футболчи Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клуби билан келишиб олгани ҳақида янгиликлар эълон қилинган эди. Ҳамюртимиз, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, "Ал-Наср" футболчиси Жалолиддин Машарипов клубдаги рақамини (7) Роналду учун 77-рақамга алмаштирганини маълум қилганди.
Бугун ижтимоий тармоқларда Криштиану Роналду Ар-Риёд аэропортида юкларини машинага ортаётгани акс этган сурат тарқалди. Тез орада араб клуби бу борада расмий баёнот бериши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар