UZ

Сўнгги янгиликлар

20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  0 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  8 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  100 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2

Роналду Португалиянинг U-17 аёллар терма жамоасига руҳлантирувчи мактуб йўллади Янгиликлар

Роналду Португалиянинг U-17 аёллар терма жамоасига руҳлантирувчи мактуб йўллади

Португалия футболининг тирик афсонаси Криштиану Роналду юртдошларига махсус хат ёзди.

"Мен сизга "Mercurial Dream Speed" бутсаларини орзуингизга етишишни умид қилган ҳолда жўнатмоқдаман. Болалигимда оддий, аммо жуда ҳам аҳмоқона орзуим бўлган. Йўқ, бу ухлаб ётганингизда кўриладиган туш эмас эди. Бу шундай орзу эдики, сиз жуда хоҳлайдиган ва тунлари сизни уйғоқ бўлишингизга сабаб бўладиган орзулардан бири. Мен жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлишни хоҳлар эдим. Ҳаётимни шу орзуимга етишиш учун бағишладим, залда, футбол майдонида... Мумкин бўлган барча керакли ишларни бажарардим.

Орзуга эга бўлиш жуда ҳам муҳим. Унга эришиш учун қаттиқ меҳнат қилиш эса бундан-да аҳамитяли. Орзуимни амалга оширдим ва умид қиламанки сиз ҳам буни қила оласиз. Мен уддаладимми, сиз ҳам бунинг уддасидан чиқасиз. Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи ҳал қилувчи босқичга йўл олганингиз билан табриклайман. Бор эътиборни бир мақсадга жамлаб, кўзларингизни кейинги муваффақият учун қаратинг. Омад тилайман ва ушбу бутсалардан роҳатланинг", - дея Криштиану Роналду хат билан бир қути тўла бутсаларни аёллар терма жамоасига совға қилди. 


Эслатиб ўтамиз, Португалия аёллар терма жамоаси (U-17) кейинги йили Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун Швецияда ўтказиладиган саралаш босқичида қатнашади. 


Роналдунинг ёзган хати ва махсус совға>>>>ВИДЕО

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика