Роналду ўйнамагани учун кореялик мухлислар ташкилотчиларни судга беришмоқчи

Mirjalol Normatov
31 июл 2019, 22:36
Жанубий кореялик мухлислар К-Лига Юлдузлари ҳамда "Ювентус" жамоалари иштирокидаги учрашув ташкилотчилари билан судлашишмоқчи.

Гап шундаки, 60 минг мухлис ушбу учрашувга ташриф буюрди ва улар Роналдунинг ўйинини томоша қилишмоқчи бўлишган. Шартномага кўра, Криштиану ўйинда камида 45 дақиқа ўйнаши шарт бўлган ва ўйиндан кейин автограф сессияда қатнашиши керак эди.

Адвокат Ким Мин-Ги учрашув ташкилотчиларига ҳар бир мухлисга чипталардан 52,40 евродан, "рухий босим" учун 0,76 евродан ва шунингдек, 760 евродан комиссия пули тўлаш шарти борасида арзнома тайёрлади.

"Ювентус" раҳбарияти эса Криштиану Роналдунинг жароҳати боис ўйинга тушмаганини айтишди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia